Кулибали Италияга қайтади

Кулибали Италияга қайтади

Лондоннинг «Челси» клубига тегишли марказий ҳимоячи Калиду Кулибали Италия «А» сериясига қайтиши мумкин.

Sky Sport Italia нашри хабарига кўра, унинг трансферига «Интер» қизиқиш билдирмоқда. Яқин кунларда Милан гранди вакиллари Англияга ташриф буюриб, «аристократлар» раҳбарияти билан учрашув ўтказишади. «Интер» лондонликлар билан сенегаллик ҳимоячининг ижараси масаласини муҳокама қилмоқчи. Кулибали ўтган ёзда «Наполи»дан «Челси»га ўтган эди. Африкалик футболчи ўтган мавсум «аристократлар» сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.