Месси янги рекордга жуда яқин

Месси янги рекордга жуда яқин

Ўтган йили ёзда АҚШга кўчиб ўтиб, «Интер Майами» таркибига қўшилган Лионель Месси Америка қитъасида ҳам футбол тарихига ўз номини муҳрлашга киришиб кетди.

Айниқса, «Интер Майами»га Мессидан кейин унинг «Барселона»даги шериги Луис Суареснинг келгани бу жамоанинг ҳужум чизиғини сезиларли даражада кучайтириб юборди. Тез орада Лионель Месси «Интер Майами» тарихидаги энг зўр тўпурарига айланиши кутилмоқда. Қизиғи, у билан асосан Луис Суарес рақобат қила оладиган бўлиб турибди. Ҳозирча, клуб тарихида энг кўп гол урган футболчи бошқа аргентиналик - Гонсало Игуаин ҳисобланади. У клуб учун 70 ўйинда 29та гол урган. 2-ўринда бораётган Леонардо Кампана 75та учрашувда ўз ҳисобига 25та тўп ёздириб қўйди. Лионель Месси айни пайтда учинчи ўринга кўтарилган. Саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби АҚШга келганидан бери чемпионат доирасида 25та баҳсда қатнашиб, голлари сонини 23тага етказди. Клуб тўпурарлари рейтингида тўртинчи поғонада қайд этилган Роберт Тэйлор ҳисобида 88та ўйинда урилган 14та гол бор. Ундан кейинги поғонада жойлашган Луис Суарес тез орада юқори кўтарилади. Яқинда жамоага қўшилган уругвайлик форвард 15та баҳсда 12та гол муаллифи бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.