АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Беларусь. «Энергетик-БГУ» Олий лига 18-турида «Слуцк»ни ирода эвазига енгди - 2:1. «Талабалар»га 3 очко тақдим этган гол муаллифи - ҳамюртимиз Бобур Абдухолиқов.
Учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланган 25 ёшли ҳужумчимиз шу билан Беларусь чемпионатидаги голлари сонини 17тага етказиб қўйди. У тўпурарлар пойгасида энг яқин таъқибчисидан 10та гол олдинлаб кетди. Абдухолиқовнинг клубдоши Абдуқодир Ҳусанов ҳам учрашув бошидан охиригача фаоллик кўрсатди ва 38-дақиқада сариқ карточка олди.
Россия. Ҳожимат Эркиновнинг жамоаси - «Торпедо» янги бош мураббий Николай Савичев дебютида амалдаги чемпион «Зенит»га бас келолмади. Аламли жиҳати, «автозаводчилар» ҳамюртимиз 78 дақиқа тўп сурган ўйиннинг охирги дақиқаларида қўйиб юборилган 2та гол туфайли мағлубиятни тан олишди. «НН Пари» эса РПЛ 6-туридан ўрин олган ўйиннинг 79-дақиқасида Иброҳимхалил Йўлдошев томонидан урилган ягона гол эвазига «Урал» майдонидан 3 очко билан қайтди. Эътиборни тортадиган томони, майдонга иккинчи бўлим бошида тушган ҳамюртимиз якунда учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Ўйиндан сўнг «Пари НН» мураббийи Михаил Галактионов ҳам Иброҳимхалил жамоасининг мавсумдаги биринчи ғалабасида катта роль бажарганини алоҳида таъкидлади: «Албатта, ғалаба аввало, руҳий томондан муҳим. Бугун режали алмаштиришлар эвазига ўйинни кучайтирдик. Жумладан, Йўлдошев ҳужумкорликка суръат қўшди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди». «Спартак» ярим ҳимоячиси Остон Ўруновга келсак, «Химки» уни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Фақат бунинг учун футболчи Москва клуби билан шартномасини бекор қилиши керак.
Италия. «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродовга асосий даъвогар «Болонья» ижара муддатидан кейинги мажбурий трансфер учун 10 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бироқ римликлар ҳамюртимиз учун ҳамон 14 миллион евро сўрашмоқда. Охирги маълумотларга қараганда, «Рома» Феликс Афена-Гьян ва Жастин Клюйвертни сотса, Андреа Белотти билан шартнома тузади. Шунда Шомуродов учинчи ҳужумчи сифатида «бўрилар» сафида қолиши мумкин. Бу вақтда «Трабзонспор» ҳам Ўзбекистон миллий жамоаси сардори трансфери бўйича ишни давом эттирмоқда. Туркия чемпиони бош мураббийи Абдуллоҳ Овчининг айтишича, клуб 27 ёшли футболчининг бир йиллик ижараси учун 1 миллион евро таклиф қилган, лекин келаси йил трансферни «Рома» талаб қилаётганидан камроғига расмийлаштирмоқчи. Орада римликлар ҳамюртимизни «Ювентус»га тавсия этишгани ҳақида ҳам хабарлар чиқди. Жозе Моуриньонинг Шомуродов бўйича хулосаси эса оддий: «Салернода ғалаба қозониш учун икки ҳужумчи ўрнига ярим ҳимоячиларни майдонга туширдим. Захирада ўйинга тортадиган ҳужумчи бўлмаганидан кейин бошқа илож йўқ. Феликс ва Шомуродовнинг қачон муносиб бўлишларини эса кутолмаймиз».
С.Арабистони. «Ал-Наср» ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Миср чемпионатида давом эттириши мумкин. Унга мамлакатнинг 42 карра чемпиони (рекорд) «Ал-Аҳли»дан қизиқиш бор. Мисрликларнинг ҳамюртимиз трансферини сотиб олиш бўйича аниқ таклифни илгари суришгани айтилмоқда, бироқ «Ал-Наср» ижара вариантини маъқул кўрмоқда.
Қозоғистон. «Ордабаси» ҚПЛ 13-турида «Актобе» меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Шимкент клуби сафидаги Одил Абдумажидов ҳам, Шаҳбоз Умаров ҳам тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «Ордабаси»нинг ягона голига ассистентлик қилган Умаров сариқ карточка ҳам «ишлади». «Тобол» эса «Тараз» билан ўйин давомида икки бора ҳисобда олдинга чиқиб олди, бироқ якунда ғалабани ушлаб қололмади - 2:2. Костанай жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев учрашувнинг 58-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Айтганча, россиялик инсайдернинг маълумотига кўра, «Тобол» ҳужумчисига ҳозирда «Торпедо» (Москва) қизиқмоқда.
Туркия. «Фотиҳ Қорагюмрюк» чемпионат ҳисобидан иккинчи ўйинини «Бешиктош» билан ўтказиб, яна йирик ҳисоб (1:4)да ютқазди. Жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров бу сафар майдонда тўлиқ вақт ўйнади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789