Лео бодигардига ўхшаш тансоқчи

Лео бодигардига ўхшаш тансоқчи

Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасидаги рақобат ҳали бардавом.

 Жумладан, майдон ташқарисида ҳам. Мана, Португалиялик юлдузда ҳам шахсий тансоқчи пайдо бўлди. У ҳатто «Интер Майами» юлдузига «боғлаб қўйилган» бодигардга ўхшаш ташқи кўриниши билан...

Ашаддий футбол мухлислари Ёсин Чуэко билан танишишганига анча бўлди. Гап Дэвид Бекхэм томонидан Лионель Месси хавфсизлигини таъминлашга ёлланган тансоқчи ҳақида кетмоқда. Бақуввват ва тақирбош йигит - вақтида Ироқ ва Афғонистонда ҳарбий хизматда бўлган собиқ денгиз зобити. Чуэко аргентиналик юлдуз туфайли бирданига бутун футбол оламига танилди. Зеро, Ёсин нафақат кундалик ҳаётда Леога ҳамроҳлик қилади, балки ҳаттоки, ўйинлар вақти ҳам унинг хавфсизлигини таъминлаш учун елиб-югуради. Баъзида майдонга югуриб тушувчилар йўлини «тўсиб қўйиш» учун эса жанговар санъатдан ҳам намуна кўрсатишига тўғри келмоқда. Дейлик, Ҳабибнинг дўсти битр гал Мессига яқинлашган мухлисни майдоннинг ўзида «зарарсизлантирди».

Саудия Арабистонидан олинган сўнгги кадрларга қараганда, энди «Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдуда ҳам шахсий тансоқчиси бор. Эътиборлиси, у ҳаттоки, Месси бодигардига ҳам ўхшайди ташқи кўринишидан. Тўғри, ҳозирча Роналдуга бириктирилган қўриқч иҳақида деярли маълумот йўқ. Лекин яқин орада ҳаммаси юзага сизиб чиқиши аниқ.