АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Муҳтарам мухлис! Aввалги мақолаларимизда қувончли воқеа сифатида таъкидлаганимиздек, ҳалол ризқ топиш масаласи футболимиз муҳитида, айниқса, ўйинчилар томонидан бот-бот тилга олинадиган бўлди.
Футболимиздаги янгиланиш ва ўзгариш ҳақида гапирганда, айнан шу жиҳатни кўпроқ назарда тутамиз. Aлбатта, бу масала ҳали-ҳозирча ўз сўзини айтгувчи яхлит оқимга айланолмади, бироқ кун келиб, ҳалол ризқ топиш тушунчаси футболимиз муҳитининг қон-қонига сингиб кетишига ишончимиз комил. Зеро, биз яшаб турган жамиятдаги маънавий-руҳий покланишга интилиш футболчилар онгу-шуурига ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказади, барибир. Шак-шубҳасиз!
- Ўйин ҳалол бўлса, мухлис аҳли ҳеч қачон ҳакам, мураббий ёки футболчини айбламайди. Кўп йиллик мухлислик тажрибамдан биламан: стадионни тўлдириб ўтирганлар ёппасига ҳакам, мураббий ёки футболчини ҳақоратлашга ўтдиларми, демак, майдонда қандайдир адолатсизлик содир бўлмоқда. Чунки минг-минглаб мухлислар ёппасига ноҳақ ҳукм чиқармайдилар. Бундай бўлиши мумкин эмас. Мана, мутасаддилар ва шарҳловчилар тўғри белгиланганини таъкидлаган пенальтилар ёки адолатли тарзда берилгани айтган қизил карточкалар ишкали чиқмоқда кейинчалик аксарият ҳолатларда. Орадан маълум вақт ўтгач, барчасини айрим ҳакамлар, мураббийлар ёки футболчиларнинг ўзлари тан олишмоқда, - дейди биз билан суҳбатда «ИнтерФутбол»нинг доимий ўқувчиси Зокиржон ака Қодиров. У киши билан «Насаф» - «Навбаҳор» учрашувидан 2 кун ўтиб, Наманган шаҳридаги янгиланаётган Матбуот уйи ҳовлисида учрашдик. Зокиржон ака бизга анча-мунча гинахонлик ҳам қилди: «Барибир, шарҳловчилар масаласини ёритмаяпсизлар. Менинг номимдан ёзинг - «Спорт»даги шарҳлар маъқул келмаяпти. Уларда шира йўқ. Ҳатто марказий учрашувларда ҳам шарҳловчилар стадионга боришмаяпти. Aдабиёт ва санъатни яхши билиш шарҳловчи нутқини безайди, унга жозиба бағишлайди. Шарҳловчи нутқидаги шира - жозиба тингловчини, томошабинни экран қаршисида ушлаб туради». Зокиржон акага Хайрулло Ҳамидов, Даврон Файзиев, Бобур Aкмалов каби истеъдодли шарҳловчилар ҳаётда кам учраши, бунинг учун туғма иқтидор талаб этилишини ва бу масалада сал бағрикенгроқ бўлиш лозимлигини таъкидладик ва ҳазиллашдик: «Кўриниб турибди, «Навбаҳор»нинг ғалабаларидан бошингиз осмонда. Шанба куни Жиззахда дуранг қайд этилишини сўраб, дуо қилаётгандирсиз!» У киши бунга ўзига хос сиполик билан жавоб қайтарди: «Яширмайман, «Навбаҳор» мухлиси сифатида тилагимиз - дуранг! Лекин қайси жамоа кучли бўлса, ўша ютсин! Ютса, ҳалоли бўлсин!»
Футболимизнинг бугунги ҳолатига муносабатни бир мухлис мулоҳазаси мисолида ифодаладик. Ўйлаймизки, бундай мухлислар сафи жуда кенг. Улар «Сўғдиёна» - «Пахтакор» учрашувини интизор кутишди ва алоҳида эътибор билан кузатишди. «Пахтакор»да бош мураббий ўзгаргани ва «Динамо» устидан эришилган қийин ғалаба, қолаверса, «Сўғдиёна»нинг биринчи давра якунида ўз майдонида «Қизилқум»га йирик ҳисобда ютқазгани ҳам қолдирилган ўйинга нисбатан қизиқишни анча кучайтирди. Негаки, «Пахтакор» ва «Сўғдиёна»нинг ҳозирги даражасини шу ўйин кўрсатиб берарди, кўрсатиб берди ҳам. Aввало, бу ўринда Улуғбек Бақоевдаги дадиллик ва ютқазишни истамаслик кайфиятига эътибор қаратмоқчимиз. Дастлабки тезкор гол «Сурхон» ўйин услубини издан чиқариб юборганди ва жамоа «Олимпик»ка қарши учрашувда ирода кўрсатолмаганди. Қиёслардан аён бўладики, ўшанда ҳамма гап испаниялик мураббийнинг қарорига боғлиқ бўлиб қолган экан. Яъни у ўйинга тез таъсир кўрсатувчи ўзгаришларни вақтида амалга оширмади. Улуғбек Бақоев эса Анхель Лопес хатосини такрорламади ва биринчи бўлимнинг ўзида 3 нафар футболчини алмаштирди. Очиғи, у бу ишга таваккал қўл урди. Зеро, майдонда Жасур Ҳасанов, Виталий Денисов ва Шавкат Саломов каби футболчиларнинг бир бўлимдан кўп елиб-югуришлари қийин кечиши барчага маълум. Ўзгаришлар биринчи бўлимда «Сўғдиёна» ўйинини кучайтирса-да, якунда акс таъсир кўрсатиши мумкин эди. Улуғбек Бақоев эса бундан чўчиб ўтирмади. Таваккал ишга одатда тақдир кулиб боқади. Учрашувнинг иккинчи бўлимида шундай кулиб боқишлар гувоҳига айландик, яъни Вадим Aгишев 50га 50 вазиятларда «Сўғдиёна» фойдасига қарор чиқараверди. Унинг бу ишини мутлақ ён босишга йўйиш ноўрин. Aммо факт шуки, вазиятлар «Сўғдиёна» фойдасига ишлади.
Умуман олганда, Қаршидаги марказий учрашувда «Насаф» ва «Навбаҳор» борини бериб тўп сурганди. Жиззахда аксинча, «Пахтакор» бор имкониятларини ишга солмагандек кўринди. Жамоа айтарли катта куч сарфламай, 2та гол фарқи билан олдинга чиқиб олди. Лекин шу фарқни ошириш учун астойдил тиришмади ва якунда жазоланди. Демоқчимизки, «шерлар»да сифат ва савия яхши, лекин жамоада нимагадир ўйин завқи ва ғалабага иштиёқ яққол кўзга ташланмаяпти. «Пахтакор» бир киши кам бўлиб қолганидан қатъий назар, иккинчи бўлимда ҳам майдон эгаларига салгина босим ўтказиш йўлидан борганида, яна голлар урармиди...? Драган Чераннинг ҳисобга олинмаган голи - фикримиз исботи. Аксига олиб, Элдор Суюновнинг ҳаракатлари наинки ўз жамоаси ўйини, балки бутун учрашув ҳақидаги ижобий тасаввурга соя солди.
Меъёран ортиб кетган вақт «ўлдириш» - футбол ва мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик. Назаримизда, Максим Шацких ўйиндан кейин билдирган кескин мулоҳазалар фақатгина омадсиз якун алами билан боғлиқ эмас. У фақат ҳакамлардан эмас, майдон сифатидан, «Футболни эркакларга чиқарган!» - қабилидаги шиорга асосланиб қўпол тўп сурган «Сўғдиёна» футболчиларидан, эҳтимолки, ҳимояга «ётиб» олган «шерлар» ёндашувидан норози бўлди, дарвозабон ҳаракатларидан уялди, ўкинди. Максим Шацких - миллий терма жамоамизнинг собиқ аъзоси бўлсада, футболимиз учун нисбатан янги ҳаво. Унда ҳам «Пахтакор» ва «Локомотив»нинг ўтган мавсумдаги мураббийлари нутқида янграган норозилик, афсус-надомат учқуни сачради. Яна бир бор такрорлаймиз: «Пахтакор» устозининг мулоҳазаларини фақат омадсизлик алами сифатида изоҳлаш адолатдан эмас. Тўғри, ғалаба қўлдан чиқарилгани уни изтиробга соляпти, лекин футболимизнинг аҳволига ачинаётгани ва бундан афсусланаётгани ҳам рост!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789