Магуайр Лондонга кўчиб ўтмоқда

Магуайр Лондонга кўчиб ўтмоқда

«Манчестер Юнайтед» футболчиси Харри Магуайр фаолиятини Лондонда давом эттиришга яқин турибди.

Уни «Вест Хэм» ўз таркибига қўшиб олишга анчадан бери ҳаракат қилиб келаётганди. Маълум бўлишича, Магуайр бўйича томонлар 30 миллион фунтлик келишувга эришиб бўлди. Энди ҳимоячининг ўзи билан музокаралар бошланади. Айрим манбалар Харри «болғачилар» сафига ўтишга тайёр, дея хабар бермоқда. «МЮ» Магуайр жамоани тарк этганидан кейин унинг ўрнига марказий ҳимоячи сотиб олишни режа қилган. Фабрицио Романо хабарига кўра, «қизил иблислар» «Бавария»дан Бенжамин Павар, «Байер»дан Эдмонд Тапсоба ва «Ницца»дан Жан-Клер Тодибо вариантларини кўриб чиқмоқда. Тапсоба трансфери бўйича манкунианликлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Эслатиб ўтамиз, «Юнайтед» ёзда трансферлар учун деярли 192 миллион евро сарфлади. Расмус Хойлунд, Андре Онана ва Мэйсон Маунт жамоага қўшилишди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.