Майк Дин АПЛдан кетди

Майк Дин АПЛдан кетди

Англиянинг ҳакамлар коллегияси PGMOL лиганинг афсонавий ҳакамларидан бири Майк Дин билан ҳамкорлик якунланганини маълум қилди.

Дин 2022 йилнинг декабрида ортда қолган мавсум унинг учун сўнггиси бўлишини маълум қилганди. Шундан кейин у VAR тизимида ҳам фаолият юритди ва тажрибаси эвазига ҳакамлар билан машғулотлар олиб борди. PGMOL расмий баёнот билан чиқиб, Майк Динга ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди ва келгуси фаолиятига омад тилади. Дин 1985 йили ҳакамлик фаолиятини бошлаганди. 2000 йилдан буён Премьер-лига ўйинларида ишлаб келаётганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.