АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бразилиялик 40 ёшли Кака Германияда оммавий марафонда қатнашиб, ўз сўзи устидан чиқди - биринчи уринишдаёқ 3 соату 40 дақиқага етмай, марра чизиғини босди.
«Олтин тўп» соҳиби бунда 45 минг (!!!) киши орасида югурганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Sddeutsche Zeitung нашрининг DPA манбасига таяниб, хабар беришича, бразилиялик собиқ футболчи марафон стартидан олдин 42195 метрга тенг масофани 3 соату 40 дақиқадан кам вақтда босиб ўтиши ҳақида баралла гапирганди. Ваъдага вафо - фаолияти давомида «Милан» ва «Реал» клублари ҳамда Бразилия миллий жамоасида ёрқин из қолдирган Кака финиш маррасига 3 соат 38 дақиқа 6 сонияда етди. Қўшимча қилинишича, бу дебютант марафончи учун муносиб кўрсаткич ҳисобланади.
Кака марафондан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, масофани босиб ўтишда асло қийналмаганини айтди: «Профессионал спортдан олган асосий нарсам - бу менталитет. Тўғри, йиллар давомида жисмим бошқача ҳаракатга ўрганганди. Муҳими, бугун ортиқча қийналмадим».
Германиядаги энг оммавий ва йирик марафонда чамаси 45000 киши қатнашди. Асосийси, якшанба кунги югуришда жаҳон рекорди ҳам ўрнатилди - Элиуд Кипчоге белгиланган масофани босиб ўтишга атиги 2 соат 1 дақиқа 9 сония сарфлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789