АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Кечаги Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан сўнг ...
мезбонларнинг 62 ёшли испаниялик устози Маркес Лопес Бартоломе ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган дарвозабон Мешал Баршам матбуот анжуманида қатнашди.
Маркес Лопес:- Катта ўйин бўлади. Ҳозир яхши тикланиб олиш ҳақида ўйлаш керак. Бизда етарлича вақт бор. Ҳозир эса биринчи навбатда ғалабани муносиб нишонлашимиз керак. Албатта, биз ҳар бир ўйинда ғолиб бўлиш учун ўйнаймиз. Ҳозирги ҳолатимизда ярим финал биз учун яхши натижа, аммо асосий мақсадимизга ҳали етганимиз йўқ. Яна иккита ўйинда ғалаба қозонишни ният қилганмиз.
Бугунги рақибмиз ўйинини яхши таҳлил қилгандик. Уларнинг қайси жиҳатларда кучли эканлигини жуда яхши билардик. Камчиликлар ҳақида гапирсак, ўйиндан олдин аниқ режага таянгандик. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг олдиндаги икки нафар ўйинчиси жуда тезкор (Остон Ўрунов ва Аббос Файзуллаев) эди ва уларни ёпишимиз талаб этиларди. Агар шу икки футблчини нейтраллаштирилса ғалаба бизники бўлишини билардик. Мақсадимиз айнан шу эди ва буни уддаладик. Ўйиннинг бошида гол уриб олдик, кейин эса асабийлашганимиз сабабли ўйинимиз сифати тушиб кетди, иккинчи бўлимда эса тўп ўтказиб юбордик. Аммо, ўйинни охиригача олиб бориб якунда пенальтилар сериясида ғалаба қозондик.
Мешал Баршам: - Қатар терма жамоасининг барча мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Пеналтилар сериясига келсак, озгина омадим келди. Бироқ, асосий фактор айнан пенальтилар сериясига яхши тайёргарлик кўрганим ва рақибни ўрганиб чиққаним деб ўйлайман.
Зарбасини қатргаг ушбу футболчилар(5, 10 ва 26-рақамли) дан бири билан "Насаф"га қарши ўйинда тўқнаш келганман. 10-рақамли футболчи ҳам менга таниш, у ўртага зарба беришини олдиндан кутгандим.
Мазкур мақолани тайёрлашда www.championat.asia сайтидаги материаллардан фойдланилди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789