Мбаппе сотилмайди!

Мбаппе сотилмайди!

«ПСЖ» раҳбарияти жамоа юлдузи Килиан Мбаппе бўйича бир қарорга келди.

Клуб хўжайинлари қандай таклиф бўлишидан қатъи назар бу ёз 24 ёшли ҳужумчини сотмайди. Таниқли инсайдер Лоик Танзининг маълум қилишича, клуб эгалари Мбаппе билан ҳамкорликни узайтириб, уни янги шартномага кўндиришга ҳаракат қиляпти. Манбаларга кўра, Мбаппенинг ҳозирги шартномаси 2025 йилгача тузилган. Бироқ унда футболчи 2024 йилнинг ёзида жамоани эркин агент сифатида тарк этиши бўйича банд киритилган. «Реал» Килианни бир йилдан кейин эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи. Мбаппенинг ўзи ҳам Мадридга кўчиб ўтишни истаяпти. Демак, парижликларда энг зўр тўпурарини жамоада қолишга кўндириш учун бир йил вақт бор.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.