“Металлург” футболчилар билан ёппасига хайрлашмоқда

“Металлург” футболчилар билан ёппасига хайрлашмоқда

Жамоанинг фаолияти тугатилши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тобора ўз тасдиғини топмоқда

Суперлигадаги мавқеини Про лига ҳамда элитанинг аутсайдер жамоаларига қарши ўтиш плей-офф учрашувлари орқали сақлаб қолган Бекободнинг «Металлург» футбол клуби 12 нафар ўйинчиси билан тузган шартномаси муддати якунига етганлигини 5 нафар футболчи билан эса келишув бекор қилинганини маълум қилди. Кетма кет бир неча мавсум Тошкент вилояти саноатчилар шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя этган ушбу футболчилар Бекобод аҳли чарм тўп ихлосмадларининг севимли ўйинчиларига айланиб улгурган эди. БуларЗабихилло Ўринбоев, Акмал Ортиқов, Иван Йосович, Марко Миличкович, Керим Палич, Шаҳзодбек Убайдуллаев, Сирожиддин Қўзиев, Шаҳзоджон Неьматжонов, Алишер Хайруллаев, Самандар Жўрабеков, Асадбек Собиржонов, Даврон Ҳошимов, Аброрбек Тошқўзиев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Худойшукур Сатторов, Одилбек Абдумажидов Далер Шариповлардир.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.