Моратага «Гэлакси» харидор, лекин...

Моратага «Гэлакси» харидор, лекин...

«Лос-Анжелес Гэлакси» Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Альваро Моратага қизиқиш билдирмоқда.

Америка клуби испанияликни яқин келажакдаги мақсадларидан бири сифатида белгилади, бироқ расмий музокаралар ҳали бошланмаган, дея хабар берди журналист Маттео Моретто. 31 ёшли футболчи «Атлетико»даги ўрнидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилади ва уни тарк этиш ниятида эмас. Альваро Мората жорий мавсум Диего Симеоне жамоаси сафида 12та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 2та голли пас узатди. Transfermarkt уни 20 миллион еврога баҳолаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.