Тило Керер: «Вест Хэм» - яхши жамоа ва ажойиб лойиҳа»

Тило Керер: «Вест Хэм» - яхши жамоа ва ажойиб лойиҳа»

Аввалги мавсум «ПСЖ» сафида Франция чемпионига  айланган германиялик ҳимоячи  Тило Керер яқинда «Вест Хэм» билан 4 йиллик шартнома тузди.

Келишувга биноан, 25 ёшли футболчи Лондон клуби билан ҳамкорлик муддатини  автоматик равишда янайилга узайтириш ҳуқуқига эгаУмуман олганда, Керер Франция пойтахтидамавсум ўйнабкатта муваффақиятларга эришди. Хусусан, Лига 1да 3 марта чемпионлик нашидасини сурди, Франция кубогини 2 бора боши узра баланд кўтарди, яна Лига кубогини ҳам қўлга киритди. Тило шунингдек, ЧЛ финалида ўйнади. Ханс-Дитер Флик бошқарувида қайта тикланган Германия миллий жамоасида мунтазам ўйнаётган ҳимоячи энди Қатар мундиалида иштирок этишдан умидвор. Жорий мавсум 4та фронтда кураш олиб борадиган «Вест Хэм»нинг 24-рақамли янги ҳимоячиси клуб расмий сайтига берган илк интервьюсида шулар ҳақида тўхталди. У шунинг баробарида «болғачилар»га совринлар учун курашишда ёрдам беришга 100 фоиз тайёрлигини билдириб, бунда тажрибасини тўлиқ ишга солишини таъкидлади.

- Тило, Лондонга хуш келибсиз! Сизни «Вест Хэм»га аввало, нима жалб қилди?

- Шубҳасиз, бу жуда катта клуб, АПЛ эса дунёдаги энг йирик лигадир. Бундай жозибали чемпионатда ўйнаш - орзу. Умуман, мураббий билан суҳбатлар, мухлислар тақдим этувчи ижобий муҳит - барчаси ажо­йиб. Шундай лигада мкносиб жамоа таркибига қўшилиш имконияти юзага келганида, бундан қандай кўз юмиш ва воз кечиш мумкин?

- Дэвид Мойес клуб таклифини қабул қилишингиз учун нималар деди?

- Аслида уни кўндириш учун ортиқча уриниши шарт эмасди. Биз ўзаро суҳбатда «Вест Хэм» лойиҳаси, клуб, мухлислар, жамоа ва мураббийнинг менга жуда қизиқарли саналган ғояси, шунингдек, жамоадаги ролим ҳақида атрофлича гаплашдик.

- «Болғачилар» сафида сизга яхши таниш Альфонс Ареола бор. Ижобий жавоб беришдан олдин у билан гаплашишга имкон бўлдими?

- Ҳа, охирги кунда бир-икки марта қўнғироқлашдик. Табиийки, ундан клуб, шаҳар, қолаверса, Лондондаги ҳаёт тарзи ҳақида сўрадим ва фақат ижобий фикрлар эшитдим. Шундай экан, ҳаммаси яхши, Альфонс билан йўлларимиз яна кесишганидан хурсандман.

- Ўйинингизни алоҳида кузатмаганларга услубингизни қандай таърифлай оласиз?

- Майдонда ҳаракатчанман, ўйлайманки, ўзига хос ўйин услубим ҳам йўқ эмас. Дейлик, аниқ узатмаларга катта эътибор қаратаман, яккакурашларда нисбатан тажовузкор ҳаракатланаман. Шунингдек, ҳаводаги тўп учун курашларда ҳам чакки бўлмасам керак. Тўғри, баланд бўйли ҳимоячилар тоифасига кирмайман, лекин анча баланд сакраш қобилиятига эгаман. Ўртадаги мувозанатни шу тарзда ушлашга уринаман.

- Сизни кўп қиррали футболчи сифатида таърифлашади. Ҳар ҳолда, таянч ярим ҳимоя нуқтасида ҳам ўйнагансиз, «Вест Хэм»да қайси позицияни эгаллаймиз?

- Мураббий билан гаплашдим ва унга ўзим учун энг қулайи марказий ҳимоя эканлигини айтдим. Лекин зарурат туғилса, бошқа позицияларда ҳам ўйнай оламан. Тўғри, асосий жойим марказий ҳимоя, барибир.

- Англия чемпионатида ҳали ўйнаган эмассиз. АПЛ ҳақида қандай фикрдасиз?

- Айтишим шарт эмас, АПЛ - дунёдаги энг кучли биринчилик. Барча иштирокчилар ихтиёрида савияли футболчилар бор. Демакки, ҳар бир ўйинда шиддатли жанг кузатилади. Бу ўсишни истайдиган футболчи учун айни муддаодир. Ўзи болалигимдан АПЛ ўйинларини кўп кузатганман, шундай экан, бу лига иштирокчисига айланганимдан беҳад хурсандман.

- Хўш, айнан қайси футболчиларни алоҳида мақтайсиз?

- Қайтараман, лига ажойиб ижрочиларга тўла, хусусан, ҳимоячиларга анча қийин бўлишини ҳам биламан. Лекин кимнидир алоҳида тилга олишим жоиз эмас. Умуман олганда, АПЛ футболини томоша қилиш шунчаки, роҳат бағишлайди.

- Лига ташкил топганига 30 йил бўлди, миянгизга муҳрланган ўзига хос лаҳзалар борми?

- Ҳа, жуда кўп. Масалан, чемпионлик масаласи бир неча марта сўнгги турнинг охирги дақиқаларидагина ҳал қилинган. Лекин миямга энг чуқур ўрнашгани - бу стадионларда кузатиладиган муҳит. Бу ерда мухлислар майдонга жуда яқин ўтиришади, улар яна ақлдан озгандек таассурот қолдиришади. Қисқаси, муҳит ҳақиқатан ҳам, жуда гўзал.

- Болалик даврида кимларга кумир сифатида қарагансиз?

- Асосан ўз позициямда ўйнаган кўплаб футболчиларнинг ўйинларини диқат билан кузатардим. Мисол учун, Серхио Рамос (Керер ўтган мавсум «ПСЖ»да у билан бирга ўйнади), Карлес Пуйоль, Рио Фердинанд ва Жон Терри...

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз, асосий мақсадингизни айта оласизми? Дейлик, қайси маррага интиласиз? 

- Менимча, бизда жуда яхши жамоа ва ажойиб лойиҳа бор. Қолаверса, мураббий билан аллақачон гаплашиб олдим ва ҳозирги энг катта мақсадим - ҳамма билан танишиб, жамоага тезроқ киришиб олиш. Агар мослашув жараёнида қийналмасам, жорий мавсумдаёқ жамоа билан катта ўсишга эришаман. Ҳар ҳолда, яхши кайфият, жамоавий руҳ ва ишонч бор.

- Парижда кўплаб совринлар ютдингиз - Лига 1да 3 марта чемпион бўлиш баробарида ЧЛ финалида ўйнадингиз. Ғолиблик менталитетни «Вест Хэм»га олиб кира оласизми?

- Шубҳасиз, айнан шуни хоҳлайман. «ПСЖ»даги 4 йил менда ўзига хос ғолиблик менталитетини шакллантиргани тайин. Шундай экан, бу ерда ҳам албатта, имкон қадар кўпроқ ғалаба қозонишни истайман.

- Ханс-Дитер Флик Германия миллий жамоаси бошқарувини қўлга олганидан буён сиздан мунтазам фойдаланмоқда. Бу универсал футболчи эканлигингиз самарасими ёки...?

- Фликнинг терма жамоада иш бошлаганига 1 йил бўлди. У ортда қолган вақтда жамоага кўплаб янги ғоялар, ўзгача ўйин услубини олиб кирди, муҳими, булар менга ҳам жуда мос келди. Албатта, мамлакатим бош жамоасининг бир қисмига айланганимдан фахрланаман. Олдимизда жуда катта вазифа турибди - жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, яхши натижа кўрсатишимиз шарт.

- Охирги савол: «Вест Хэм» мухлисларига айтадиган гапингиз борми?

- Мухлисларга илиқ қабул, ижобий ва ёқимли хабарлар учун раҳмат. Сизлар билан стадионда кўришиш ишқида ёнмоқдаман.

Тило Керер «4+1» шаклида расмийлаштирилган шарт­номага биноан, 2026 йилгача «Вест Ҳэм»да ўйнайди. Transfermarkt маълумотига кўра, лондонликлар ушбу трансфер учун «ПСЖ»га 12 миллион евро тўлашади. 

МУҲАММАДХОН тайёрлади