АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мураббий танлашда клуб соҳиблари ўзларига яхши таниш шахсларга ишонч билдирадилар.
Бироқ ХХ асрдаги 100 нафар энг яхши футболчилардан фақат Йоханн Кройффга буюк мураббий мақомига эришиш насиб этди. Лекин юксак мартаба ҳам уни янги соҳада узоқ ушлаб қола олмади. Мазкур юзликдан чиққан нўноқ мураббийлар эса анчагина. У даврда машҳур футболчиларга камдан-кам ҳолларда бирданига мураббийлик ваколати берилган. Ҳозир эса лицензия қўлга тегса, бўлди - тўппа-тўғри бош мураббий креслосини эгаллашади ва худди Рунидек ишончни оқлай олишмайди.
«Дерби» ва «Ди Си Юнайтед»даги омадсизликдан кейин «Бирмингем»га ўтган ғўр мутахассис жамоанинг 6-ўриндан 20-поғонага шўнғишида «ёрдам»ини аямади ва тахмин қилинган истеъфони расмийлаштирди.
Уэйннинг фаолияти унинг давридаги ва ёшроқ касбдошлари нима учун малакали мураббий даражасига кўтарилиш қийин бўлишини тушунтиришда кўмак беради. Рунида катта футболдаги 22 йил ичида нормал ҳордиқ чиқариш имконияти бўлмади. Ўйинни таҳлил қилиш учун мураббийга вақт керак. Хаби Алонсо «Байер»ни бошқариш учун 4 йил тайёргарлик кўрди, Зидан «Кастилья»да ва Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида тер тўкди. Қайсидир собиқ юлдуз муаммоли лойиҳага қўл урса, худди «Барселона»ни қабул қилган Хавидек тажрибаси йўқлиги аён бўлади.
Интеллектуал жиҳатдан бу касблар ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Футболчи фақат ўзи учун жавобгар, мураббий зиммасига эса бутун жамоа фаолияти юкланган. Рунининг иродасига қойил - ичкиликка ружу қўйган йигит унга ишониб топширилган клублар билан ишлашга тайёр эмасди. Мураббийларни ҳаваскор мутахассислар танлайдилар. «МЮ»даги ака-ука Глейзерлар футбол қоидаларини билишмайди. «Бирмингем» соҳиби Том Брэди эса ҳаваскорлар тавсиясига ишониб, Рунини таклиф этганди. Уэйн жамоани барбод қилди.
Собиқ футболчилар тизимни ўзгартиришга тайёр эмаслар
Пул одамни ўзгартиради. Руни 17 ёшидан бери бойвачча. Неймар авлодлари ҳақида тушунтириш ҳам шарт эмас. Ҳимоячи Жон Терридаги кўчмас мулкнинг ўзиёқ 50. млн. фунтдан қимматроқ. Ундан малакали мураббий чиқиши қийин, тез орада Маресканинг ёрдамчиси бўлиб юриш жонига тегиб, «Лестер»ни тарк этиши мумкин. Фрэнк Лэмпард ақлли йигит, мураббий сифатида ўзини кўрсата олмаяпти. Футболда доимо машҳур афсоналарга ишонч билдиришади. Бу клуб соҳибларининг ўз зиммаларидаги масъулиятни юлдузларга юклаш усуллари ва оммавий бемаънилик. Ахир футбол тобора зарар келтирадиган соҳа мақомига яқинлашмоқда.
Бу ёқда эса бирон-бир юлдуз майдондан четга ўтиш билан сэр Алексдек менежер даражасига чиқа олмайди. «МЮ»да Сульшер трансфер жараёнига умуман эътибор бермаган, собиқ футболчиларнинг бирортаси қандайдир стратегияни тавсия этмаган. Ҳатто Гвардиоладек «ас» мураббийлар ҳам ислоҳот хусусида бош қотирмайдилар.
Футболчи худбин инсон. Мураббий эса муаллим. Керак бўлса, ота-она, инжиқ гўдак эмас. Биз эса Мостовойга ўхшаган собиқ ўйинчиларга ишонч билдирилмаётгани ҳақидаги минғир-минғирларни тобора кўпроқ эшитяпмиз. Тўғри, 5 карра РПЛ чемпиони бўлган Россия терма жамоаси сардори Сергей Семак ҳам бор, фақат у бундан мустасно, соҳиблар барибир мураббийликда ўзини кўрсата олмаган Суннес, Гуллит, Стоичков, ван Бастенлар каби ёрқин афсоналар рўйхатини кенгайтириш билан бандлар.
Шунингдек, мураббийлар сулоласини яратишнинг ҳам иложи бўлмаяпти. Дейлик, «Спартак»да ёки «Милан»да. Романцев ҳам, Анчелотти ҳам мураббийликни пухта эгаллаган шогирдлари билан мақтана олмайдилар. Аленичев, Пирло, Гаттузо ва Черчесовга ўхшаганларни узоғи билан ўртамиёна мутахассислар дейиш мумкин. Олдинги ўринларни кўпинча афсоналардан таҳсил олмаганлар эгаллашади. Слуцкийдаги чемпионлик унвонлари терма жамоанинг энг ёрқин ўйинчилариникидан кўпроқ. Фақат Семак ундан олдинда. Зюбадан зўр мураббий чиқадими?
Мураббийлар тайёрлаш тизимини қайта тузиш лозим
Айни паллада жиддий мураббийлик лицензиялари жуда қиммат. Иқтидорли кишилар, ҳатто собиқ футболчиларда таҳсил олиш учун маблағ йўқ. Боз устига, мураббийликка ўқитиш сифати доимо сифатли бўлавермайди. Россия ва Германиядаги мураббийларни тайёрлаш даражаси бир оз фарқ қилади. Немисларда ҳаммаси аъло даражада эканда, деб ўйламанг. Улар шунчаки, фақат энг ёрқин собиқ футболчилар билан чекланиб қолмай, ўртамиёна савиядаги ўйинчиларга ҳам имконият берадилар. Бу жуда тўғри қарор.
Бироқ мураббийлик соҳаси Германия ёки Испания билан чекланиб қолмайди. Боз устига, пул ўз-ўзидан келавермайди. Ахир АПЛ тарихида шу пайтгача бирон-бир англиялик мураббий чемпионликка эриша олмаган. Лекин клубни бошқа мамлакатлардан бошқарадиган миллиардерларга пул керак, мураббийлик академиялари уларни қизиқтирмайди. Лекин ўзгача тизим барқарорлик ва кўпроқ даромад келтириши мумкин. Лекин икки қадам олдинроқни ҳеч ким ўйламаслиги сабабли, мураббийлар танловидаги тартибсизликларни кўрамиз.
Улар орасида Гвардиола, Артета ва Алонсо каби футболчиликда ёрқин из қолдирган ноёб иқтидорлар ҳам бор. Симеоне ва Инзагилар ҳам тўп тепиш савияларидан нолимайдилар. Бироқ Хабидан ёшроқ йигитлар муаммоларга дуч келишлари мумкин. Месси ва Роналдунинг шахсий самолётлари бор, улардан мураббий чиқишига ишониш қийин. Азар ва Неймарни гапирмай қўя қолайлик. Футболда юлдузлар фаоллик билан сарфлайдиган пуллар кўпайиб кетди.
Янги авлод футболчиларига фидойилик етишмайди
Мураббий бутун вужуди билан ишга шўнғиши лозим. Худди ўз хонасида соатлаб футбол томоша қиладиган Пеп каби. Клопп кучуги билан сайр қилиб юрганида ҳам футбол ҳақида ўйлайди. Эҳэ, яна бошқа авлод вакилларини муҳокама қиляпмиз, иккови ҳам 50дан ўтган, Моу эса 60да. Баданида нақшсиз жойи қолмаган йигитларнинг турмуш тарзи ўзгача. Улар ҳашаматли ҳаётни арзимас мураббийликка алиштирмайдилар - футболчиларни тўхтовсиз танқид қиладилар, осонликча ҳайдаб юборадилар. Бу эса одамларнинг тез-тез кўчиб юришларига, оилаларнинг бузилишига олиб келади.
Моу Римда ёлғиз яшамоқда, Манчестерда ҳам шундай яшаган. Расман ажрашган эмас, лекин амалда бева. Мураббий футболчи каби дангаса бўлмаслиги шарт. Клубнинг фаолияти мураббийга боғлиқ эканлигига «МЮ»даги тен Хаг мисол бўла олади. Унинг янги Гвардиола ёки Клопп бўла олмаслиги аниқ.
Муаммолар Бразилия ва Нидерландия каби буюк мураббийлик мактабларида ҳам бор. Аргентинани шоҳсупага Батистута эмас, Скалони олиб чиққан.
Клублар билан ишлаш янада қийинроқ. Афсуски, миллиардли бизнес соҳиблари футболчилар учун сармоялар киритишди, аввало мураббийлар тайёрлаш тизимини қайтадан шакллантириш кераклигини фаҳмлашмади. Лэмпард, Зеедорф, Невилл, Давидс, Анелька, Адамс, Инс, Маттеус, Гуллит, Анри, Ширер ва Руни каби афсоналарга фақат ёрқин ўтмишлари туфайли ишонч билдирмаслик керак эди. Умид қиламизки, чексиз бойлик Неймар авлодидаги йигитларни мураббийлик соҳасидан узоқлаштиради. Мураббийлик касбини айнан шу касбга қизиққан фидойи ёшлар эгаллагани яхши.
Шунингдек, футболни севадиган, лекин футболчи сифатида салоҳиятини юзага чиқара олмаганлар йўлига тўсиқ бўлмаслик керак. Хаби Алонсодек майдонда ҳам, унинг четида ҳам муваффақиятли ишлаётган чемпионларга ҳеч ким қарши эмас. Лекин мураббийлик мактаби ҳамма учун бўлишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. УЕФА учун бу арзимас юмуш, туғма иқтидорларни излаш керак. Кўпчилик мамлакатлар мураббийларга муҳтож. Малакали мураббийни топа олмаётган клублар етарли.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789