"Насаф" ОЧЛ-2022/23 1/8 финал ўйинларини яна Саудияда ўтказса керак...

"Насаф" ОЧЛ-2022/23  1/8 финал ўйинларини яна Саудияда ўтказса керак...

«Насаф» қилиши зарур ишни бажарди - «Ал-Виҳдат» билан дуранг ўйнаб, ўз тарихида илк бор ОЧЛ 1/8 финалига йўл олди.

Шундан сўнг Ўзбекистон клубларининг ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиш кўрсаткичлари қуйидагича кўриниш олди:

7 марта - «Бунёдкор» (11та турнир)

5 марта - «Пахтакор» (18та турнир)

1 марта - «Локомотив» (8та турнир)

1 марта - «Насаф» (7та турнир)

0 - «Нефтчи» (5та турнир)

0 - АГМК (2та турнир)

0 - «Машъал» (1та турнир)

***

- Ички ҳиссиёт ОЧЛ «Ғарб» минтақаси «плей-офф» ўйинларини яна Саудия Арабистони қабул қилишини айтмоқда. Умуман олганда, 1/8 финалда вакили қатнашадиган 5та мамлакатдан исталгани мезбонликка даъво қилиши мумкин. «Насаф» турнирни Қаршида ўтказишни хоҳлайдими, бу саволни клуб раҳбарияти ва ЎФАга бериш керак.