«Навбаҳор» мухлислари ҳаракати сабабли жаримага тортилди, қолганлар эса...

«Навбаҳор» мухлислари ҳаракати сабабли жаримага тортилди, қолганлар эса...

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди. 
Суперлига
«Сурхон» — «Бухоро»
Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тури доирасидаги «Сурхон» — «Бухоро» учрашувининг 73-дақиқасида «Бухоро» клуби футболчиси Рўзимбой Аҳмедов рақиб ўйинчисининг юз қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, учрашувнинг 77-дақиқасида «Сурхон» футболчиси Тамирлан Жамалутдинов тўпсиз вазиятда бош қисми билан рақиб ўйинчисига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рўзимбой Аҳмедовга («Бухоро») нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси, Тамирлан Джамалутдиновга («Сурхон») нисбатан эса 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Олимпик» — «Андижон»
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган «Олимпик» — «Андижон» учрашувининг 90+4-дақиқасида «Андижон» футбол клуби футболчиси Нодари Кавтарадзе оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчиси оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нодари Кавтарадзега («Андижон») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

«Навбаҳор» — «Сўғдиёна»
Суперлиганинг 4-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Сўғдиёна» учрашувининг 71-дақиқасида мезбон жамоа мухлислари томонидан майдон ва футболчиларга қарата турли буюмлар улоқтирилган. 
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Навбаҳор» клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди. 
Бундан ташқари, клуб мухлислари томонидан келгусида майдонга турли буюмларни улоқтириш ҳолатлари такрорланса, клубга нисбатан уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.

«Пахтакор» — «Қизилқум»
Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тури доирасидаги «Пахтакор» — «Қизилқум» учрашувининг 66-дақиқасида «Қизилқум» клуби футболчиси Ойбек Нурматов оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини оёғига қўпол тарзда зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ойбек Нурматовга («Қизилқум») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди, - дейилади ЎФА хабарида.