АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Челси» 5 октябрь оқшоми «Милан»ни чиройли тарзда енгди (3:0), аммо таркиб бўйича хунук муаммога йўлиқди.
65 миллион еврога харид қилинган 21 ёшли ҳимоячи Уэсли Фофана 24-дақиқада ҳисобни очди, орадан кўп ўтмай, тиззасидан жароҳатланиб, кўзларида ёш билан майдондан чиқиб кетди. «Бу оқшом манзарасини бузган ягона ҳолат - Фофананинг жароҳати. Энди футболчини зудлик билан чуқур тиббий текширувлардан ўтказиш керак. Ҳозирча жароҳат қанчалик жиддий эканлиги маълум эмас. Уэсли ёш ва кучли йигит, уни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз», - деди «Челси» бош мураббийи Грэм Поттер ўйиндан кейин. Якунда жароҳат унча қўрқинчли эмаслиги ойдинлашди: франциялик футболчининг тизза пайлари чўзилгани айтилди. Лекин Фофана шу туфайли 4-6 ҳафта четда қолишга мажбур. Sports.ru сайти шу масалага алоҳида эътибор қаратди.
Ўзи Фофана анчадан буён жароҳатлардан азият чекади: «Сент-Этьен»да ҳам тиззаси қийнаган бўлса, «Лестер»да нақ 7 ой давомида майдонга тушолмаганди. Ҳа, Уэсли фаолияти стартидаёқ бирин-кетин жароҳатларга йўлиқди. Хусусан, 2019 йили «Сент-Этьен»да тизза муаммоси туфайли икки марта даволанишига тўғри келди. Рақамларда айтсак, нақ 75 кун «лазарет»да қолиб, 12та ўйинни ўтказиб юборди. У «Лестер»да ҳам жароҳатлар таъқибидан қутулолмади: мавсум-2020|2021 давомида икки бора тизза ва бир марта сон мушаклари шикастланиши оқибатида сафдан чиқди. Барчасининг ачинарли оқибати - 44 кун (9та ўйин) футболсиз ҳаёт. Аммо булар ҳолва... Уэсли 2021|2022 йиллар мавсуми стартидан олдин энг оғир жароҳатга йўлиқди. Август ойи бошида «Вильярреал»га қарши кечган назорат ўйинида рақиб ҳужумчиси Фер Ниньо билан тўқнашиб кетган ҳимоячи ўрнидан туролмади ва уни майдондан замбилда олиб чиқишди. Кескин қўполлик ортидан сариқ карточкага муносиб кўрилган Ниньо кейинчалик гол ҳам урди. Фофана эса...
Хуллас, Уэслига тиззаости суяги синиши ташхиси қўйилди. Оқибатда Брендан Рожерс ҳимояда катта муаммоларга учради, футболчининг ўзи фақат 224 (!) кундан кейин майдонга қайтди. Диққатга сазовор томони, у қайтишини КЛда «Ренн» дарвозасини ишғол қилиш билан нишонлади. Ўшанда Адемола Луқмон узатмасидан сўнг тўпни боши билан дарвозага йўллаган ҳимоячи дарҳол Рожерс олдига югурганди. Чунончи, мураббий йигитчани ҳар доим алоҳида қўллаб-қувватлаб келганди. «Қаранг, Уэсли майдонга қайтиши ҳамоно гол урди. Очиғи, у «темир» йигит ва иродаси таҳсинга лойиқ», - деганди «Лестер»нинг собиқ футболчиси Иван Робертс. Муҳими, франциялик ҳимоячининг голи «тулкилар»га роса асқотди. Бинобарин, биринчи ўйинни 0:2 ҳисобида бой берган «Ренн»нинг КЛ чорак финалига сакраши учун айнан 1та гол камлик қилди.
«Челси» трансфердан олдин Фофанани Нью-Йоркда тиббий текширувдан ўтказган, 10 соат давомида деярли барчасини кўриб чиққанди. Футболчининг жароҳатланишга мойиллиги ҳам «Челси»ни трансфердан тўхтатиб қололмади. Боз устига, лондонликлар унинг учун «Лестер»га бонуслар билан бирга 75 миллион фунт тўлашга рози бўлишди. Шу тариқа Фофана энг қимматбаҳо ҳимоячига айланди. Тўғри, «Челси» келишувгача барчасини обдон текширди. Хусусан, футболчи Нью-Йоркда чуқур тиббий текширувдан ўтди. Уэслининг айтишича, бу жараён 10 соатдан кўпроқ давом этган. «Аслида тиббий кўрик Лондонда бўлишини ўйлагандим, мени Нью-Йоркка юборишларини кейинроқ билдим. Бу шошилинч сафар эди ва клиникада кўп вақт қолиб кетдим. Шифокорлар асосан тўпиғимни жиддий текширишди. Умуман, ҳаммаси таҳлил қилинди, ҳаттоки, ҳозир айтишим ножоиз тана аъзолари ҳам. Оддий айтганда, жароҳатдан тўлиқ қутулганимни билиш учун обдон текширишди. Кўрик 10 соатдан ортиқ давом этди. Трансферимга сарфланган пул миқдорини ҳисобга олсак, ҳаммаси нормал ҳолат. Тодд Боули ва Бедҳад Эгбали («Челси»нинг янги соҳиблари) - ажойиб. Улар мени Лондонда ҳам, Нью-Йоркда ҳам худди ўз оилалари аъзосидек кутиб олишди. Ҳеч қачон Нью-Йоркда бўлмагандим, лекин такси ойнасидан кўринган манзара кучли таъсир қилдики, бу ерга ҳали яна қайтаман, албатта», - деганди Фофана.
Тақдир экан, Уэсли энди яна «лазарет»га тушди, яхшики, бу сафар 7 ойга эмас...
Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789