АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Қуйидаги материал тобора яқинлашиб келаётган Қатар мундиалининг ўзига хос жиҳатларига бағишланган.
ЖЧ-2022 эмблемаси
Футбол мухлисларига яхши таниш бўлиб улгурган навбатдаги энг юксак нуфузли турнирнинг тимсоли 8 рақамига айлантирилган, қизил ҳошияли оппоқ ҳалқадан иборат.
8 рақами - Қатардаги стадионлар сонига ишора. Шунингдек, чексизлик белгиси ҳамдир.
«Жаҳон чемпионатининг логотипи нуфузли мусобақанинг регионимиз аҳолисига кўрсатган узоқ йиллик таъсирини акс эттиради. Бундан ташқари, эмблеманинг юқори қисми турнир ғолибига бериладиган совринни эслатади» - дейишди ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси вакиллари.
ЖЧ-2022 расмий тўпи
Al Rihla - Қатар мундиали расмий тўпи шундай номга муносиб топилди. Араб тилидан олинган ибора «саёҳат» маъносини англатади.
Уни тайёрлаган Adidas компанияси мутахассислари янги тўп энг тезкор ва аниқ эканлигини айтишди. Бундай сифатларга эришиш учун тўпни CTR-Core технологиясидан, яъни, тўп ичига аниқлик ва балансни оширадиган жажжи ядро қўйиш усулидан фойдаланилган.
ЖЧ-2022 учун тайёрланган тўплар савдосидан олинадиган даромаднинг 1 фоизи барча профессионал футболчилар ва мураббийларни ўз маошларининг 1 фоизини футбол хайрия жамғармаларига даъват этиш билан шуғулланадиган Common Goal ташкилотига ўтказилади.
ЖЧ-2022 тумори
Қатар мундиалининг тумори Лаиб номли учар гиламга берилди. Араб тилида у «жуда яхши ўйинчи» маъносини англатади. Шунингдек, Лаиб араб оламидаги эркаклар бош кийими - куфиени эслатади.
Яратувчиларнинг фикрига кўра, Лаиб таърифлаш ўта қийин бўлган «қўшни маскотлар сайёрасидан» келган. У ўта чаққон, қувноқ ва қизиқувчан.
«Ҳиссиётга, меҳнатсеварлик ва ўз орзусига етишга интиладиган ҳар қандай кишини мамнуният билан қўллаб,қувватлайман», - дейди у ФИФА сайтига жўнатилган видеороликда.
«Лаиб ҳаммани ўзига ишонишга чорламоқда. У барчага футбол завқини олиб келади», - дейилади халқаро ташкилотнинг расмий сайтида.
ЖЧ-2022 мадҳияси
Мундиал мадҳияси март ойининг охирида Дохада бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида ижро этилди. Шундай шарафга сазовор бўлган Наууа Наууа (Better Together) қўшиғини америкалик Тринидад Кардона, африкалик Давидо ва қатарлик Ойшалар ижро этдилар.
«Америка, Африка ва Яқин Шарқ вакиллари жўрлигида янграган мазкур қўшиқ мусиқа ва футбол бутун дунёни бирлаштира олишини яққол исботлади. ФИФА мусиқий стратегиясининг бир қисми бўлмиш соундтрек эҳтиросли футбол ишқибозларини ҳар қачонгидан кўра кўпроқ жаҳон чемпионати руҳига яқинлаштиради», - деди халқаро ташкилотнинг тижорат директори Кей Мадати.
Манба: sport-express.ru, С.РАҲМОНОВ тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789