"Ливерпул" "Реал" ярим ҳимоячиси трансферини рад этди
Англиянинг “Ливерпул” клуби Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени трансферидан бош тортди, деб хабар беради Caughtoffside.
Олдин хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий жамоаси 2 январь куни Дохага етиб борди.
Жамоамиз делегациясини аэропортда Осиё кубоги-2023 ташкилий қўмитаси вакиллари тантанали тарзда кутиб олишди. Орадан кўп ўтмай, бош мураббий Сречко Катанец жамоа қайдномасини эълон қилди. Афсуски, унда Элдор Шомуродов йўқ. 7-санада эса турнир олдидан охирги назорат учрашуви ташкил этилди.
***
Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги давомида 5 юлдузли St. Regis Doha меҳмонхонаси ва «Қатар университети» машғулот майдонларидан фойдаланади. ЖЧ-2022 ғолиби Аргентина термаси айнан шу майдонларда машғулот ўтаганини айтиш ўринли. Якуний таркибга келсак, Катанец охирги паллада жароҳатланган Элдор Шомуродов ва Шаҳбоз Умаровни «заявка»дан четда қолдирди. Лекин олдин айтилганидек, биринчи ўйинга 6 соат вақт қолганига қадар қайдномага ўзгартириш киритиш имкони бор. ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев ҳам шу ҳақда маълумот берди: «Элдор Шомуродов ва Шаҳбоз Умаров бўйича аниқлик киритиб кетмоқчиман. ОФК томонидан айнан 26 нафар футболчи рўйхати сўралди ва жамоамиз уни тақдим этди, лекин бу якуний қайднома эмас. Олдинда бир неча кунлик тайёргарлик ва машғулот ўйини бор. Илк учрашув кунигача «заявка» ўзгариши мумкин. Мураббийлар штаби барча 28 нафар футболчини кузатиб бормоқда». Демак, «Кальяри» ҳужумчиси сўнгги паллада қайдномага қўшилиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон миллий жамоаси қайдномаси
Дарвозабонлар
1. Ўткир Юсупов («Навбаҳор»)
12. Абдувоҳид Неъматов («Насаф»)
16. Ботирали Эргашев (ОКМК)
Ҳимоячилар
2. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев («Пахтакор»)
3. Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»)
4. Фаррух Сайфиев («Пахтакор»)
5. Рустам Ашурматов («Рубин», Россия)
13. Шерзод Насруллаев («Насаф»)
15. Умарбек Эшмуродов («Насаф»)
18. Абдулла Абдуллаев («Хорфаккан», БАА)
6. Диёр Ҳолматов («Пахтакор»)
23. Ҳусниддин Алиқулов («Ризеспор», Туркия)
25. Абдуқодир Ҳусанов («Ланс», Франция)
26. Зафармурод Абдураҳматов («Насаф»)
Ярим ҳимоячилар
7. Отабек Шукуров («Фотиҳ Қорагюмрюк», Туркия)
8. Жамшид Искандеров («Навбаҳор»)
9. Одил Ҳамробеков («Пахтакор»)
10. Жалолиддин Машарипов («Пансерраикос», Греция)
11. Остон Ўрунов («Навбаҳор»)
14. Жамшид Болтабоев («Навбаҳор»)
19. Азиз Турғунбоев («Пахтакор»)
20. Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»)
22. Аббос Файзуллаев (ЦСКА)
Ҳужумчилар
17. Бобур Абдухолиқов («Ордабаси»)
21. Игорь Сергеев («Патхум Юнайтед», Таиланд)
24. Азиз Амонов («Насаф»)
Изоҳ:«заявка»да футболчиларнинг якунланган/жорий мавсумдаги клублари келтирилган.
***
7 январь куни ёпиқ тарзда ўтказилган Ўзбекистон - Фаластин назорат ўйинида вакилларимиз катта устунликка эришишди, аммо биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Учрашув тақдирини эса 79-дақиқада Бобур Абдухолиқов томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. Бу вазиятда Шерзод Насруллаев ассистент ролини бажарди. Сўнгги лаҳзада Аббос Файзуллаев пенальтидан фойдаланолмаганини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Афсуски, ҳимоячи Ҳусниддин Алиқуловнинг жароҳатлангани ҳақида хабар бор...
ЎЗБЕКИСТОН - ФАЛАСТИН - 1:0 (0:0)
Гол: Бобур Абдухолиқов (79).
***
Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиларининг ўртача ёши: 25,8га тенг. Катанец таркибида олимпия жамоаси ёшидаги 7 нафар футболчи бор: Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Зафармурод Абдураҳматов, Абдуқодир Ҳусанов, Диёр Холматов, Аббос Файзуллаев ва Ҳожимат Эркинов. Легионерлар эса 9 нафар. Энг ёши катта футболчи: Ўткир Юсупов (33 ёш), энг ёш футболчи: Абдуқодир Ҳусанов (19 ёш).
***
Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубогида ғалаба қозонишга даъвогарлар рўйхатининг 5-қаторида кўрсатилмоқда. Сречко Катанец жамоасининг чемпион бўлиш имконияти 6,76 фоиз даражасида баҳоланмоқда:
Чемпион - 6,76 фоиз
Финал - 15,36 фоиз
Ярим финал - 34,16 фоиз
Чорак финал - 57,76 фоиз
Нимчорак финал - 92,72 фоиз
Эътиборлиси, Ўзбекистон миллий жамоасига С.Арабистони ва Қатар термаларига нисбатан юқорироқ баҳо берилмоқда. ОФК расмий сайти шунингдек, машҳур собиқ футболчилар фикрларига ҳам қизиқмоқда. Жумладан, Миср миллий жамоасининг афсонавий дарвозабони Эссам ал Ҳадари (Сурия термаси дарвозабонлар мураббийи) вакилларимиз гуруҳда 3-ўрин орқали «плей-офф»га чиқиб, японларга ютқазишларини тахмин қилди. У сурияликларни ярим финалда кўрмоқда. Ливан термаси собиқ футболчиси Мусса Ҳожеиж ҳам Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубогида нимчорак финалгача боришини башорат қилди. Саудия Арабистони термаси собиқ ҳужумчиси Носир ал Шамронийнинг тахмини бироз яхшироқ - чорак финал. Унинг формуласига кўра, вакилларимиз бу раундда Қатар термасига йўл бўшатишар экан. Шамронийнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони термаси ярим финалда японларни мағлубиятга учратган ҳолда, чемпионликни қўлга киритади. Ироқ футболи вакили Нашат Акрам Ўзбекистон термаси чорак финалда ироқликларга ютқазишини кутмоқда.
***
Ливан термаси бош мураббийи, черногориялик Миодраг Радулович Ўзбекистон миллий жамоаси имкониятини чакки баҳоламаяпти: «Ўзбек футболи даражасини яхши биламан. Ўзбекистон термаси мусобақа фаворитларидан бири, менимча. Ҳозир жамоа ОКдаги энг яхши натижасини қайд этишга қодир. Ливан термасига келсак, мақсадимиз - муносиб иштирок. Яна март ва июнь ойида бўладиган ЖЧ саралашида муносиб натижа кўрсатиш. Ёзда Фаластин ва Бангладеш термаларини енгишимиз шарт».
***
ЎФАнинг 4 нафар ходими Осиё кубогида ишлайди:
Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов (Мусобақалар ва тадбирлар ўтказиш бўлими бошлиғи) — аккредитациядан ўтказиш бўйича координатор
Ёқуб Соҳибов (Мусобақалар ва тадбирлар ўтказиш бўлими бошлиғи ўринбосари) — Жассим бин Ҳамад стадионида маркетинг масалалари бўйича менежер
Санжар Ҳайдаров (Мусобақалар ва тадбирлар ўтказиш бўлими мутахассиси) — стадионларда ахборот-кўнгилочар тизими координатори
Ислом Рўзиев (Маркетинг ва медиа бўлими мутахассиси) — ОФК расмий фотосуратчиси
ПФЛдан эса ОК ташкилий қўмитасида икки вакил бор:
Зоҳир Акрамхонов (Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи) - медиа-тадбирлар ташкилий гуруҳи
Жаҳонгир Раҳматуллаев (Мусобақалар ўтказиш бўлими бош мутахассиси) - Эдукатион Сити стадионини ўйинларга ҳозирлаш учун масъул
***
Ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам Қатарга етиб боришди. ОКга 4 нафар вакилимиз чақирилган: Аҳрол Рисқуллаев ва Ильгиз Танташев (рефери), Темур Гайнуллин ва Андрей Цапенко (лайнсмен).
***
Англия футболини ёритишга ихтисослашган thefootballfaithful.com сайти эксперти Гарри Даймонд ОК-2023да иштирок этадиган 5 нафар футболчига алоҳида эътибор қаратди. Аниқроғи, Англия клублари селекционерларига Меҳди Тареми (Эрон), Али Мабҳут (БАА), Ко Итакура (Япония) ва Ли Кан Ин (Ж.Корея) қатори ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни кузатишни тавсия қилди. ОФК эса мусобақада порлаши кутилаётган 5 нафар ёрқин истеъдод рўйхатига Аббос Файзуллаевни ҳам киритди.
***
Ўзбекистон миллий жамоаси билан 1та квартетдан жой олган Сурия термаси Қатарга якшанба куни етиб борди. Эктор Купер бошқарувидаги жамоа таркибида Москванинг ЦСКА клуби тарбияланувчиси саналган 18 ёшли дарвозабон Максим Сарраф ҳам бор. Айтганча, Қирғизистон термасига қарши ўртоқлик учрашуви (1:1)да ҳужум чизиғи вакили Муҳаммад ал Халлақ жароҳатланди. Энди мамлакат футболи афсонаси Омар ал Сома унинг ўрнини эгаллашдан умидвор. Сурия термаси раҳбарияти ҳаттоки, ҳужумчи олдига Эктор Купердан расман кечирим сўраш талабини қўйди. Чунончи, Сома ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Япония термасига қарши ўйиндаги мағлубият (0:5)дан сўнг аргентиналик мураббий тактикасини кескин танқид остига олган ва оқибатда таркибдан четлатилганди. Жароҳатланган ярим ҳимоячи Муҳаммад Осман («Лампхун Уорриорс») ўрнига эса «Ал-Риффа» вакили Муҳаммад Анез жалб этилди. Айтганча, қирғизистонликлар билан ўйинда Сурия термасида 6 нафар футболчи дебют қилди. Жамоанинг ягона голига захирадан тушган аргентиналик араб Ибраим Эсар муаллифлик қилди. Омар ал Сома ўрнига чақирилган колумбиялик Пабло Саббағ эса дебютини самарали ҳаракатсиз якунлади.
***
80 ёшли афсонавий мураббий Бора Милутинович Ўзбекистон миллий жамоаси рақиби - Ҳиндистон термаси машғулотига ташриф буюрди. Собиқ югославиялик мутахассис жумладан, бош мураббий Игор Штимац ва футболчилар билан учрашди. Ҳозирда Қатарнинг Aspire академиясида фаолият олиб бораётган мураббий қаторасига 5та ЖЧда 5та терма жамоа билан иштирок этган - 1986: Мексика, 1990: Коста-Рика, 1994: АҚШ, 1998: Нигерия, 2002: Хитой
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Англиянинг “Ливерпул” клуби Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени трансферидан бош тортди, деб хабар беради Caughtoffside.
Аргентиналик футболчи Николас Тальяфико "Ювентус"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Corriere Dello Sport..
Франциянинг “Лион” клуби ярим ҳимоячиси Раян Черки терма жамоасини ўзгартириши мумкин, деб хабар бермоқда Football Italia.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789