АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мамлакат чемпиони таркибида ҳам илк ўзгаришлар кузатилдиn-qqon-1912.
Хусусан, жамоа сафига якунланган мавсумнинг иккинчи қисмида қўшилган украиналик ҳимоячи Александр Насонов билан хайрлашилди. Бу легионер Суперлига-2022нинг 10та ўйинида майдонга тушган, кубок турнирида эса 2та учрашув ўтказиб, 1та гол урганди. Transfermarkt портали талқинига кўра, Насоновнинг трансфер баҳоси 100 минг еврога тенг.
«Пахтакор» трансфер ҳуқуқи бўйича ўзига тегишли ёш ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхоновни ортга қайтармоқчи. Чунончи, ўтган мавсум «Олимпик»да кучли таассурот уйғотган косонсойлик футболчига «Навбаҳор» томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар урчиганди. Лекин пойтахт клуби Холдорхоновни қўйиб юбормоқчи эмас. Пўлатхўжа якунланган мавсум 22та ўйинда иштирок этиб, 4та гол урганди. «Пахтакор» бош мураббийи Максим Шацких шунингдек, ўз жамоасида «Насаф» ярим ҳимоячиси Акмал Мозговойни кўрмоқчи. Тўғри, унинг олдида легионерга айланиш варианти ҳам бор. Футболчининг шахсий агенти жумладан, мижозига Россия клуби жиддий қизиқаётганини тасдиқлади. У шунинг баробарида Мозговой маҳаллий клублардан аниқ таклиф олмаганини маълум қилди. 23 ёшли футболчи ва «Насаф» ўртасидаги шартнома 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланганини ҳам айтиш жоиз.
---------------------------------------------
«НАВБАҲОР»
Суперлига-2022 кумуш медали совриндори ўз таркибини имкон қадар кучайтиришни ўйламоқда. Хабарларга қараганда, бош мураббий Самвел Бабаян ҳужум чизиғига «Сўғдиёна» голеадори Шоҳруз Норхоновни таклиф қилди. Суперлига-2022нинг 25та ўйинида 10та ва ОФК кубогининг 5та учрашувида 4та гол урган ҳужумчи янги мавсумни «лочинлар» сафида бошласа керак. Наманган клуби «Сўғдиёна» ҳимоячиси Лука Чермелни ҳам ўз сафига қўшиб олиш арафасида. Ҳар ҳолда, хабарларга қараганда, сербиялик футболчи «Навбаҳор» билан шартнома тузишга улгурган. Лекин ҳозирча бу борада расмий баёнот берилгани йўқ. «Навбаҳор» сафини тўлдириши мумкин бўлган яна бир футболчи - Фаррух Икромов «Бунёдкор» билан расман хайрлашди. Иқтидорли хавбек яқин орада Наманган клуби билан шартнома тузиши мумкин.
«Навбаҳор» режаларига келсак, жамоа янги мавсумга БАА ва Туркияда тайёргарлик кўради. ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритган Бабаян жамоаси илк йиғинни 20 декабрь куни Наманганда бошлайди. 6-21 январь кунлари эса «лочинлар» БААнинг Дубай шаҳрида шуғулланишади. Февраль ойига иккинчи хориж йиғини белгиланган. Манзил - Туркия.
----------------------------------------------
«НАСАФ»
Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби 8 декабрь куни янги мавсумга қаратилган тайёргарлик жараёнини бошлаб юборди. «Аждарлар» айни пайт жамоанинг Қаршидаги қароргоҳида машғулот олиб боришмоқда. Якунланланган мавсум ижара шарти асосида бошқа клубларда ўйнаган Шоҳмалик Комилов, Жўрабек Маннонов, Жасур Жумаев, Абубакрризо Турдиалиев, Азиз Холмуродов каби футболчилар ортга қайтишди. Умуман, Рўзиқул Бердиев шогирдлари йил якунига қадар Қаршида ишлашади. Таркибдаги ўзгаришларга келсак, ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Саитов жамоа билан хайрлашгани ҳақида хабарлар бор. Ўтган мавсум Суперлиганинг 24та ўйинида қатнашиб, 5та гол ва 2та самарали узатма қайд этган 23 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 31 декабрь куни ўз кучини йўқотади. Кутилишича, transfermarkt томонидан трансфери 450 минг еврога баҳоланаётган Саитов фаолиятини бошқа клубда давом эттиради. Чунки томонлар янги битимнинг айрим бандлари масаласида келишолмаяптилар. Дилшоддан ташқари, Баҳром Абдураҳимов, Иван Соловьёв ва Ален Масовичнинг «Насаф» билан орани очиқ қилишгани ҳақида маълумотлар бор.
Айтганча, «аждарлар» йиғинида жамоанинг собиқ ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов ҳам қатнашмоқда. Тўғри, фақат спорт формасини сақлаб туриш учун. «Энергетик-БГУ» билан шартномаси якунланган голеадор футболчи жумладан, «Насаф» қароргоҳида ёш спортчилар билан ўтказилган учрашувда иштирок этди. 10 декабрь - Халқаро футбол куни муносабати билан ташкиллаштирилган дўстона учрашувда Қашқадарё вилояти БЎФА (маҳорат мактаби) тарбияланувчилари мураббийлар - Рўзиқул Бердиев ва Шуҳрат Тошпўлатов, шунингдек, жамоа аъзолари Aбдувоҳид Неъматов, Aзамат Сойибов, Жўрабек Маннонов ҳамда Шароф Муҳитдинов билан ҳам дилдан суҳбатлашишди. Ёш футболчиларга якунда клуб инфратузилмаси ҳақида маълумот берилди, улар «Марказий» стадионида очилган клуб музейида ҳам бўлишди.
----------------------------------------------
АГМК
Олмалиқ клуби «Қўқон-1912» ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов хизматига қизиқмоқда. Маълумот учун, 25 ёшли футболчи якунланган мавсум жами 28та ўйинда майдонга тушиб, 2тадан гол ва самарали узатма муаллифига айланди. Дарвоқе, АГМК ўтган йили ҳам Рeстамовни ўз сафига қўшиб олишга уринганди.
----------------------------------------------
«ОЛИМПИК»
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси дарвозабони Владимир Назаров катта эҳтимолки, янги мавсумда «Олимпик» билан бирга бўлмайди. Ҳар ҳолда, хабарларга кўра, у «Бунёдкор» таклифини қабул қилишга улгурди.
----------------------------------------------
«СЎҒДИЁНА»
Суперлига-2022ни 7-ўринда якунлаган жамоа чамаси 1 ойлик таътилдан қайтиб, 10 декабрь куни йиғинга киришди. Режага мувофиқ, «Сўғдиёна» футболчилари янги йилга қадар клуб қароргоҳида шуғулланишади. Кутилишича, бош мураббий Ёрқин Назаров ушбу йиғиндаёқ нигериялик ҳужумчини синаб кўради. Гап Нигерия U-23 термаси сафида ўйнаган футболчи ҳақида кетмоқда. Умуман, жамоанинг тайёргарлик режаси тасдиқланган. Унга кўра, Янги йил байрамидан кейин машғулотлар Тошкентда давом эттирилади. Шунингдек, Жиззах клуби режага Туркияда йиғин олиб боришни ҳам киритган. Охирги маълумотларга қараганда, янги мавсумни «Навбаҳор»да бошлашлари айтилаётган ҳужумчи Шоҳруз Норхонов ва ҳимоячи Лука Чермель ҳозирда «Сўғдиёна» билан бирга эмаслар.
----------------------------------------------
«БУНЁДКОР»
«Олимпик» клуби ва Ўзбекистон олимпия термаси дарвозабони Владимир Назаров «Бунёдкор» сафини тўлдирадиган бўлди. Суперлига-2022нинг 14та ўйинида қатнашиб, 17та гол қўйиб юборган ёш кипер яқин орада «қалдирғочлар» билан шартнома тузса, ажабмас. Ярим ҳимоячи Фаррух Икромов эса «Бунёдкор» билан хайрлашди. Хабарларга қараганда, иқтидорли вингер кейинги тақдирини «Навбаҳор» билан боғлашга мойил. Шунингдек, ҳимоячи Фарҳод Мираҳматов ҳам ўзаро келишув асосида «қалдирғочлар» сафини тарк этди. Маълумот учун, фаолияти давомида «Обод», «Сўғдиёна», «Андижон» ва «Навбаҳор»да тўп сурган футболчи бу йил «Бунёдкор» сафида Суперлиганинг 7та, кубок турнирининг 2та ўйинида майдонга тушиб, 2 марта сариқ карточка олди.
----------------------------------------------
«НЕФТЧИ»
Якунланган мавсум «Нефтчи» етакчилари қаторида гавдаланган ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов жамоадан расман кетди. Маълум бўлишича, у фаолиятини хорижда давом эттирмоқчи. Исмоилов олдида таклифлар етарли, жумладан, Суперлиганинг гранд клублари ҳам унга бефарқ эмас. Яна бир ярим ҳимоячи Сирожиддин Қўзиев эса Малайзия клубига трансфер қилинса керак. 2022 йили Суперлиганинг 20та ўйинида 5та гол урган футболчининг «Нефтчи» билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланганини қўшимча қилиш жоиз.
Режага мувофиқ, Виталий Левченко жамоаси кеча тўпланди. Тайёргарлик жараёни 3 босқичда олиб борилади:
1-босқич: 12-24 декабрь кунлари Тошкентда
Иккинчи босқич: 6-20 январь кунлари Туркиянинг Лара шаҳрида
Учинчи босқич: 27 январь - 17 февраль кунлари яна Туркияда.
Жамоа аллақачон Туркия йиғинлари масаласида барча ташкилий ишларни ҳал қилиб қўйган. Бош мураббий Виталий Левченконинг шахсан ўзи Туркияда бўлиб, меҳмонхона, машғулотлар майдони ва шароитлар билан танишиб қайтди.
----------------------------------------------
«МЕТАЛЛУРГ»
Маълум бўлишича, мавсум-2022 якунида Бекобод клуби билан шартномаси муддатини узайтирган испаниялик Луисма Эрнандес қишки таътилдан 4 январь куни қайтади. Катта эҳтимолки, «Металлург» айнан шу куни янги мавсум учун тайёргарлик ишларини бошлайди.
----------------------------------------------
«АНДИЖОН»
Суперлигага қайтган жамоа мураббийлар штабида катта ўзгариш бўлиши эҳтимоли юқори. Кутилишича, мухлисларга яхши таниш Александр Хомяков яқин орада «Андижон» бош мураббийи сифатида ишга киришади. Охирги марта «Машъал» бошқарувида ишлаган мутахассис олдин ҳам Андижонда фаолият юритган. «Бургутлар»ни Про лигадан юқорига кўтарган Виктор Кумиков эса Қозоғистон клубларидан бири таклифини қабул қилган кўринади. Машғулотлар режасига келсак, жамоа аъзолари 15 декабрь куни Хонабодда йиғилишади ва тайёргарликни бошлашади.
----------------------------------------------
«ТУРОН»
Про лигада 3-ўринни эгаллаб, «плей-офф» ўйинида «Локомотив»ни енгиш асносида Суперлигага қайтган Яйпан клуби якунига етган мавсум ўйнаган легионерлар - Сергей Морозов, Сиёвуш Ҳабибуллоев ва Шариф Раҳматов билан хайрлашди. Улар билан шартнома муддати якунига етганди. Тахмин қилиш мумкинки, «Турон» энди янги легионерларни жалб этади. Олдинроқ жамоа бош мураббий лавозимига россиялик Сергей Юранни таклиф этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Амалдаги бош мураббий Бахтиёр Ашурматов бундан хабари йўқлиги ва яқин кунларда янги шартнома остига имзо чекишини таъкидлади.
----------------------------------------------
«ЛОКОМОТИВ»
«Насаф» билан хайрлашган россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв Тошкент клуби сафини тўлдиришга яқин. Маълумотларга қараганда, якунланган мавсум Суперлигада 20 марта майдонга тушиб, 3та гол урган футболчи Про лигада «Локомотив» шарафини ҳимоя қилишга розилик берган. Охирги 2 йил давомида «темирйўлчилар» билан бирга бўлган Хуршид Мухторов эса аксинча, жамоадан кетди. Чап қанот ҳимоячисининг қайси жамоадан қўним топиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Фақат унинг легионерга айланиши эҳтимоли катта. Таъкидланишича, Мухторов хориж клубларидан аниқ таклифлар олган. Мухторов ўтган мавсум Суперлиганинг 22та ўйинида қатнашиб, 2та гол урганди.
----------------------------------------------
«ҚЎҚОН-1912»
Про лигага тушиб кетган жамоа бирин-кетин етакчи футболчиларидан айрилмоқда. Аввалроқ ҳужумчи Шоҳназар Норбековнинг кетгани маълум қилинганди. Охирги хабарларга қараганда, Сардор Азимов ҳам «Қўқон-1912» билан хайрлашди. Суперлига-2022нинг 21та ўйинида майдонга тушиб, 1та гол ҳаммуаллифи бўлган футболчининг қайси жамоа таклифини қабул қилиши ҳозирча номаълум. Шунингдек, Ойбек Рустамов АГМК эътиборида турибди.
Клубларнинг расмий
сайтларидаги маълумотлардан ҳам фойдаланилди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789