Роналду Мадридга қайтмоқчи

Роналду Мадридга қайтмоқчи

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони клубини тарк этиб, Мадридга қайтмоқчи.

El Nacional нашрининг ёзишича, Роналду ва унинг оиласи Саудия Арабистонидаги ҳаётга мослашишга қийналмоқда. Футболчи ва унинг оиласи араб иқлими, маданияти, урф-одатларга кўника олмаяпти. Шу боис Криштиану ва унинг оиласи Мадридга қайтишни истамоқда. Қайд этилишича, Роналду Испанияга қайтса, «Реал» президенти Флорентино Перес унга «қироллик клуби»нинг элчиси ёки клуб тизимида янги лавозимлардан бирини таклиф этмоқчи. Маълумот учун, Криштиану йил бошида Ар-Риёд клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаганди. У жорий мавсум 12 ўйинда 12та гол ва 2та ассист қайд этган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.