ОЧЛ финали жавоб ўйинини ҳам Ильгиз Танташев бошқаради
Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқарадиган бўлди.
Канада футбол федерацияси 5 июнь санасига белгиланган Эрон термасига қарши ўртоқлик ўйинини бекор қилди. Бунга нима сабаб бўлгани расман маълум қилинмади.
Инсайдерларнинг таъкидлашича, футбол жамоатчилиги 2020 йилнинг январида эронлик ҳарбийлар томонидан Теҳрон - Киев йўналишида парвоз қилган самолётнинг уриб туширилиши, натижада мазкур рейснинг 176 йўловчиси ҳалок бўлгани бундай ўртоқлик баҳси ўтказилишига тўсқинлик қилишини билдирган. КФФ эса ушбу талабларни инобатга олган.
Эрон термаси дастлаб Қатарда йиғин ўтказмоқчи эди ва ҳаттоки, Янги Зеландия жамоаси билан ўртоқлик ўйини ташкил этиш бўйича келишувга эришганди. Аммо канадаликларга қарши баҳс Эрон учун истиқболли кўринди. Охир-оқибат Қатардаги йиғин бекор қилинди, Янги Зеландия эса Уммон билан ўйин ўтказишга келишди. Энди, Эрон термасининг июнда назорат учрашувисиз қолиб кетиши эҳтимоли юқори. (Якунда форслар Уругвай термаси билан назорат ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришдилар - таҳририят).
***
Кейинроқ Эрон футбол федерацияси Канада футбол федерацияси устидан судга шикоят қилишини билдирди. Гап фақат 5 июнга белгиланган ўйиннинг бекор қилинганида эмас, КФФ бунгача форсларнинг бошқа бир назорат учрашувини ўтказишлари учун стадион тақдим этиш ваъдасини ҳам бажармаган. ФИФА регламенти термаларнинг ФИФА ягона ойнаси давомида турли конфедерациялар ҳудудида ўйинлар ўтказишига рухсат бермайди. Шу боис, эронликлар Канадада биргина назорат баҳси билан чекланишни исташмади ва мезбонлардан бош-қа ўртоқлик ўйини (айтишларича, Эквадорга қарши) учун стадион тақдим этишни сўрашди. Эронликларнинг таъкидлашича, канадаликлар дастлаб бунга рози бўлишган, кейин эса ваъдани инкор этишган. Натижада, Эрон термаси июндаги ФИФА кунларидан ўрин олган ўйинлар сонини биттага қисқартиришга мажбур бўлди. Аммо ўша учрашув ҳам канадаликлар томонидан бекор қилинди.
Алишер НИКИМБАЕВ
Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқарадиган бўлди.
Пайшанба оқшомида Европа Конференциялар Лигасида ярим финалнинг дастлабки баҳслари ўтказилди
Олдин хабар берганимиздек, кеча Европа Лигасида ярим финалнинг биринчи ўйинлари бўлиб ўтди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789