Обамеянг - ЕЛнинг энг яхши футболчиси!

Обамеянг - ЕЛнинг энг яхши футболчиси!

Пьер-Эмерик Обамеянг 2023/24 йилги мавсумда Европа Лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.

УЕФА техник кузатувчилари «Марсель» форвардини турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олишди. Обамеянг Европа Лигасида мавсумнинг энг яхши тўпурари (10та гол) бўлди ва гол+пас тизимида (13 очко) ҳам 1-ўринни эгаллади. Габонлик футболчи Европа Лигасидаги жами голларини 34тага етказиб, Радамель Фалькаонинг рекордини (30) янгилади. Шунингдек, УЕФА ЕЛ-2023/24 рамзий жамоасини ҳам эълон қилди. Чемпион «Аталанта»дан 4, финалчи «Байер»дан 3 футболчи киритилди.

Дарвозабон: Миле Свилар («Рома»);

Ҳимоячилар: Жанлука Манчини («Рома»), Жонатан Та («Байер»), Берат Жимсити («Аталанта»);

Ярим ҳимоячилар: Жереми Фримпонг («Байер»), Тен Копмейнерс («Аталанта»), Гранит Жака («Байер»), Маттео Ружери («Аталанта»);

Ҳужумчилар: Флориан Виртц («Байер»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Марсель»), Адемола Луқмон («Аталанта»).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.