ОЧЛ-2023/2024. 5-тур: Ҳаммаси охирги турга қолди

ОЧЛ-2023/2024. 5-тур: Ҳаммаси охирги турга қолди

ОЧЛ жорий мавсуми Ўзбекистон клублари учун бирмунча омадли келди, десак янглишмаймиз.

Ҳар ҳолда гуруҳ босқичи якуни арафасида тўрт клубимиздан учтасида «плей-офф»га чиқиш имкониятлари сақланиб турибди...

«А» ГУРУҲИ. ОЧЛни икки мағлубият билан бошлаган «Пахтакор» кетма-кет 3 ўйиндан буён очко тўплашга муваффақ бўлмоқда. Максим Шацких жамоаси 5-турда БААда «Ал-Айн» клуби меҳмони бўлиб, иродали ғалабани қўлга киритди. Тошкентликлар биринчи бўлим давомида устунликка эга бўлганига қарамай, ҳисобни мезбонлар очишди. Баҳснинг 18-дақиқасида Эйса Халфан дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб, тўпни дарвозага жойлади. «Пахтакор»нинг ҳужумлари эса иккинчи бўлимда ўз самарасини бера бошлади. Саитов-Черан-Эркинов комбинациясидан сўнг Ҳожимат яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Орадан кўп ўтмасдан Чераннинг узатмасидан кейин Эркинов яна рақиб жарима майдонига кириб борди ва бир ҳимоячини алдаб ўтиб, иккинчи голни урди. Драган Черан эса 78-дақиқада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Холматовнинг узатмаҒзарбасини легионер футболчи рақиб дарвозасига буриб юборди - 1:3. «Пахтакор» ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 7тага етказди ва яққол 2-ўринга кўтарилди. Жамоа 5 декабрь куни ўз майдонида Саудиянинг «Ал-Фейха» клубини қабул қилади. «Шерлар» мазкур ўйинда ғалаба қозонишсагина, «плей-офф»га чиқиш учун имконлари бўлади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Саудияга сафар уюштирган қўшни - «Ахал» клуби 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

«В» ГУРУҲИ. «Насаф» 5-турда ўз майдонида Иорданиянинг «Ал-Файсали» клубини қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Меҳмонлар 1-бўлимнинг охирида ҳисобни очиб, танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетган бўлишса-да, 2-бўлим бошида Нуруллоевнинг узатмасидан кейин Лима Круз ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Орадан кўп ўтмай, Қаршидаги стадион яна ларзага келди - Зафармурод Абдираҳматов кучли зарбаси билан «камбэк»ка сабаб бўлди - 2:1. 68-дақиқада эса захирадан тушганига кўп бўлмаган Марко Станоевич жарима зарбасидан йўллаган чиройли голи билан ўйин тақдирини амалда ҳал қилди - 3:1. 84-дақиқада меҳмонлар пенальтидан фойдалана олишмади. Обиеданинг зарбасини Неъматов қайтариб қолди. Иккинчи ўйинда эса «Шаржа» ўз уйида «Ал-Садд»га мағлубиятга учради - 0:2. Шу тариқа, «Насаф» 10 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. «Шаржа» ҳисобида 8 очко мавжуд, «Ал-Садд»да 7, «Ал-Файсали»да 3 очко бор. «Насаф» сўнгги турда 4 декабрь куни «Ал-Садд» меҳмони бўлади, «Ал-Файсали» эса «Шаржа»ни қабул қилади.

«C» ГУРУҲИ. 5-турда ОКМК ўз майдонида «Ал-Иттиҳод»га қарши саф тортди. Олмалиқдаги ўйинда Карим Бензема, Фабиньо сингари юлдузларни кўриш учун стадион жорий мавсум илк марта мухлислар билан лиқ тўлди. Ўйинда меҳмонлар форварди Ҳамдаллаҳнинг дубли Саудия клубига муҳим ғалабани келтирди. Ўйин якунида Боакьенинг голи ҳисобни қисқартирди, холос - 1:2. Шу тариқа, «Ал-Иттиҳод» 12 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. ОКМК ҳисобида очко йўқ. Иккинчи ўйинда «Ал-Қува»ни қабул қилган «Сепахон» қийин ғалабани тантана қилди. Учрашув бошида киритилган гол ягоналигича қолди. Ваҳоланки, эронликлардан икки нафар футболчи четлатилганди. «Ал-Иттиҳод» сўнгги турда «Сепахон» клубини ўз майдонида қабул қилади. ОКМК Ироққа сафар қилади.

«D» ГУРУҲИ. Биринчи даврада Саудияда очко олиб келган наманганликлардан мухлисларнинг умиди катта эди. Аммо, Неймарсиз Наманганга ташриф буюрган «Ал-Ҳилол» Малком ва Салим ал Давсарининг голлари эвазига «Навбаҳор»ни мағлуб этишга қийналмади. Беллашувнинг 68-дақиқада белгиланган пенальтини Ўткир Юсупов қайтарди, лекин қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Малком қийинчиликсиз наманганликлар дарвозасини ишғол этди. Учрашувнинг 85-дақиқасида эса Салим ал Давсари Юсуповнинг ўз жойини ташлаб чиқиб кетганини кўрди ва узоқ масофадан аниқ ва чиройли зарба йўллаб, жамоасини 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Шу тариқа, «Навбаҳор» очколари сони 10талигича қолди ва гуруҳда 2-ўринни банд этиб турибди. «Ал-Ҳилол» ҳисобида эса 13 очко мавжуд ва саудияликлар амалда 1-ўринни нақд қилишди. Иккинчи баҳсда «Нассажи Мазандаран» «Мумбай Сити»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

«A» ГУРУҲИ

АЛ-АЙН (БАА) - ПАХТАКОР - 1:3 (1:0)

28 ноябрь. Ал-Айн.

Бош ҳакам: Адҳам Маҳадмеҳ (Иордания).

Голлар: Эйса Халфан (18) - Ҳожимат Эркинов (55, 62), Драган Черан (78).

Ал-Айн: Муҳаммад Бу Санда, 4.Муҳаммад Али Шокир, 40.Холид Али ал Балуши, 42.Сантос, 66.Мансур Саид (16.Холид ал Ҳошими, 67), 8.Муҳаммад ал Балуши (22.Ҳазем Муҳаммад, 82), 27.Султон ал Шамси (20.Паласиос, 62), 70.Ален Траоре (2.Фалаҳ Волид, 82), 10.Ромеро, 11.Бандар ал Аҳбоби, 90.Эйса Халфан (99.Лоулендо, 66).

Пахтакор: 36.Павел Павлюченко, 88.Шаҳод Азмиддинов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 90), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Дилшод Саитов, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов, 2.Беҳрузбек Асқаров, 8.Азизбек Турғунбоев (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 90), 20.Ҳожимат Эркинов (17.Достонбек Ҳамдамов, 87), 10.Драган Черан.

Огоҳлантиришлар: Мансур Саид (19), Жосна Лоулендо (69) - Шаҳзод Азмиддинов (9), Беҳруз Асқаров (45+3).

 

АЛ-ФЕЙХА (С.Арабистони) - АХАЛ (Туркманистон) - 3:1 (2:1)

28 ноябрь. Ар-Риёд.

Бош ҳакам: Омар Муҳаммад ал Али (Қувайт).

Голлар: Нвакаэме (20-пен.), Сакала (45+6), Султон Мадаш (75) - Элман Тагаев (36-пен.)

1. АЛ-АЙН   5          4          0          1          15-8     12

2. ПАХТАКОР        5          2          1          2          7-7       7

3. АЛ-ФЕЙХА          5          2          0          3          8-9       6

4. АХАЛ        5          1          1          3          5-11     4

6-ТУР. 5 декабрь (сешанба)

19:00 АХАЛ - АЛ-АЙН

19:00 ПАХТАКОР - АЛ-ФЕЙХА

 

ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР:

 

«B» ГУРУҲИ

НАСАФ - АЛ-ФАЙСАЛИ (Иордания) - 3:1 (0:1)

27 ноябрь. Қарши. «Марказий» стадион.

Бош ҳакам: Ким Хе Гон (Ж.Корея).

Голлар: Лима Круз (47), Зафармурод Абдираҳматов (50), Марко Станоевич (68) - Резиқ Банихани (45+6).

Фойдаланилмаган пенальти: Обиеда ал Самриеҳ (84).

Насаф: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умар Эшмуродов (34.Шерзод Насруллаев, 46), 8.Зафармурод Абдираҳматов (21.Дониёр Нарзуллаев, 87), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сиддиқов (99.Азизбек Амонов, 46), 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Баҳром Абдураҳимов (88.Марко Станоевич, 66), 77.Ойбек Бозоров, 19.Матеус Лима Круз (70.Жамбули Жигаури, 66).

Ал-Файсали: 1.Нуриддин Зайд Атеях, 5.Ҳусам Али Абудахаб, 6.Обиеда ал Самриеҳ, 11.Ориф Хаитхам (70.Аҳмад Абу Шарех, 81), 19.Анас Волид Бани-Яссин, 20.Резиқ Муҳаммад Банихани, 22.Холид Закариё Эид (10.Юсуф Абдул Жалбуш, 76), 23.Эҳсон Ҳаддод (7.Амин Фарид ал Шанайнех, 60), 30.Муҳаннад Хайр ал Сулаймон, 77.Муҳаммад ал Клоуб, 91.Хотим ал Рушади (14.Низар ал Рашидан, 60).

Огоҳлантиришлар: Марко Станоевич (69), Акмал Мозговой (76).

 

ШАРЖА (БАА) - АЛ-САДД (Қатар) - 0:2 (0:1)

27 ноябрь. Шаржа.

Бош ҳакам: Хироюки Кимура (Япония).

Голлар: Плата (9), Бунеджа (60).

1. НАСАФ    5          3          1          1          8-4       10

2. ШАРЖА   5          2          2          1          3-3       8

3. АЛ-САДД 5          2          1          2          9-5       7

4. АЛ-ФАЙСАЛИ    5          1          0          4          3-11     3

6-ТУР. 4 декабрь (душанба)

21:00 АЛ-ФАЙСАЛИ - ШАРЖА

21:00 АЛ-САДД - НАСАФ

 

ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР:

Рўзиқул Бердиев («Насаф» клуби бош мураббийи): - Ўйинни яхши бошладик. Гол ўтказгунимизча иккита яхши вазиятга эга бўлдик, бироқ кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан йигитлар ишончни йўқотишмади ва ғалабага эришдик. Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди. Бу йил стадионимизда ўтказилган сўнгги ўйинда ғалаба қозонганимиз ҳаммага яхши кайфият улашди. Аслида, бугунги ғалаба осон бўлмади. Бу жамоа тартибли ўйнашини айтган эдим, бугун ўша гапларнинг исботини кўрдик. Футболчиларни нега алмаштирдим? Ўйин услубимизни ўзгартиришга қарор қилдик. Умар Эшмуродов танаффусда ўйнай олмаслигин айтди. Шу сабабли уни алмаштирдик. Энди охирги баҳсда натижа учун ўйнашга мажбурмиз. Очиқ ўйин кўрсатармиз, балки ёпилиб олармиз. «Ал-Садд» ўз уйида жуда яхши ҳаракат қилади. Тартибли ўйин кўрсатишимиз керак. Бошқа ўйин натижаси ҳам бизга таъсир қилиши мумкин. Қатар клубига қарши баҳсда фақат ижобий натижага ҳаракат қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Бугунги баҳсни стадионда кузатган, телевизордан томоша қилган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

Аҳмад Ҳайел («Ал-Файсали» клуби бош мураббийи): - Бугунги баҳс учун футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Биринчи бўлимни ғалаба билан якунладик ва кўнглим тўлди. Иккинчи бўлимнинг бошида иккита гол ўтказиб юбордик ва бу футболчиларимнинг мотивациясига таъсир қилди. Қайтишга ҳаракат қилдик, устунликка ҳам эришдик. Пенальтидан фойдалана олмадик. Умуман олганда, жамоамнинг ўйинидан қониқдим, лекин натижадан эмас. Бугунги баҳсдан сўнг кейинги босқичга чиқиш имкониятларимиз бироз пасайди. Миллий чемпионат ва ОЧЛда ёмон ўйин кўрсатмаяпмиз. Ушбу мусобақа гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини қолди ва унда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Ўйин бўйича қарайдиган бўлсак, «Насаф» «плей-офф»да ўйнаш учун жуда яхши номзод. Улар бунга арзийди.

 

«C» ГУРУҲИ

ОКМК - АЛ-ИТТИҲОД (С.Арабистони) - 1:2 (0:2)

27 ноябрь. Олмалиқ. «ОКМК СК» стадиони.

Бош ҳакам: Муҳаммад Таки ал Жафари (Сингапур).

Голлар: Мартин Боакье (78) - Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (30, 34).

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Акрам Комилов, 29.Виталий Денисов (23.Искандар Бусинов, 88),15.Ойбек Рустамов (18.Бахтиёржон Қосимов, 27; 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 80), 4.Миржамол Қосимов (24.Мурат Ерматов, 80), 88.Сиаваш Ҳақназари (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 80), 17.Санжар Турсунов, 10.Хуршид Ғиёсов, 27.Мартин Боакье.

Ал-Иттиҳод: 1.Абдуллоҳ ал Маюф, 5.Луис Фелипе, 15.Ҳасан Кадеш, 28.Аҳмад Бамасуд, 13.Муҳаннад ал Шанкити, 16.Файсал ал Гамди, 8.Фабиньо, 77.Солиҳ ал Амри (24.Абдулраҳмон ал Обуд, 74), 11.Жота (25.Сувайлем ал Манҳали, 87), 99.Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ, 9.Карим Бензема.

Огоҳлантириш: Бахтиёр Қосимов (45+3).

 

СЕПАХОН (Эрон) - АЛ-ҚУВА (Ироқ) - 1:0 (1:0)

27 ноябрь. Исфахон.

Бош ҳакам: Абдулраҳмон ал Жассим (Қатар).

Гол: Фаршад Аҳмадзода (4).

Четлатишлар: Муҳаммаджавод Ҳусайннажод (43), Ҳоди Муҳаммади (90).

1. АЛ-ИТТИҲОД    5          4          0          1          9-3       12

2. СЕПАХОН           5          3          1          1          15-6     10

3. АЛ-ҚУВА 5          2          1          2          6-5       7

4. ОКМК        5          0          0          5          3-19     0

6-ТУР. 4 декабрь (душанба)

15:00 АЛ-ИТТИҲОД - СЕПАХОН

23:00 АЛ-ҚУВА - ОКМК

 

ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР:

Миржалол Қосимов (ОКМК клуби бош мураббийи): - Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мағлуб бўлганимизга қарамай, шогирдларим мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишди. Бугун майдондан ташқарида ҳам жароҳат олган футболчи бор экан, ҳатто. Йигитлар ўйинни ёмон бошлашмади. Биринчи ўтказиб юборган голимизни бартараф этсак бўларди. Мақсад бўлмаса футбол ўйнаш қийин. Ойбек бугун тартибли ўйнаётганди, аммо кутилмаганда жароҳат олди. Бу футбол, унда эса шундай бўлиб туради. Ҳужум қиладиган вазиятларда ҳам тўпни кўп ушлаб юбордик. Бугунги ўйинда ғалаба қозонмаган бўлсак ҳам, ўйин мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Бундай юлдузлар олиб келиш осон иш эмас. Жорий мавсумдаги иштирокимиз бизга катта малака бўлди. Бугунги ўйин олдидан бўлган «ажиотаж» яхши ҳолат. «Бунёдкор»да ишлаган вақтим «Озоди» стадионида ўйин ўтказган эдик ва ўшанда 96 минг мухлис ўйинга ташриф буюрган эди. Албатта бу қувонарли.

Марсело Гальярдо («Ал-Иттиҳод» клуби бош мураббийи): - Яхши ўйин бўлди. Биз кўп вазиятлар яратдик, иккита гол урдик. Бундан ҳам кўпроқ урсак бўларди, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Сўнги дақиқаларда футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди ва гол ўтказиб юбордик. Сабаби биз бир неча кун олдин ҳам ўйин ўтказган эдик. Узоқ йўл ҳам ўз таъсирини ўтказди. ОКМК бугун анча тартибли ўйин намойиш этди. Улар иккита гол ўтказиб юборишига қарамай, битта гол билан жавоб қайтаришди ва бизга кураш тақдим этди. Тўғриси, ўзаро биринчи ўйинимиздан кўра, бугун бироз қийналдик.

 

«D» ГУРУҲИ

НАВБАҲОР - АЛ-ҲИЛОЛ (С.Арабистони) - 0:2 (0:0)

28 ноябрь. Наманган «Марказий» стадион.

Бош ҳакам: Салмон Аҳмад Фалаҳи (Қатар).

Голлар: Малком (68), Салим ал Давсари (85).

Фойдаланилмаган пенальтилар: Салим ал Давсари (11, 68).

Навбаҳор: 1.Ўткир Юсупов, 22.Игорь Голбан, 13.Филип Иванович, 5.Милош Милович, 8.Иброҳим Йўлдошев, 23.Йован Жокич, 14.Жамшид Болтабоев, 10.Жамшид Искандеров (4.Азим Аҳмедов, 90+4), 77.17.Аброр Исмоилов (19.Дониёр Абдуманнопов, 70), Асадбек Собиржонов (7.Остон Ўрунов, 46), 91.Тома Табатадзе (21.Темурхўжа Абдухолиқов, 82).

Ал-Ҳилол: 37.Буну, 2.Муҳаммад ал Бурайк (26.Абдуллоҳ ал Малки, 90), 3.Кулибали, 5.Али ал Булайҳи, 66.Сауд Абдулҳамид, 28.Муҳаммад Канно, 22.Милинкович-Савич, 29.Салим ал Давсари (4.Халифа ал Давсари, 90), 56.Муҳаммад ал Қаҳтони (77.Малком, 68), 14.Абдуллоҳ ал Ҳамдан (43.Мусаб ал Жувайр, 90+8), 11.Сауд ал Шеҳри (9.Митрович, 68).

Огоҳлантиришлар: Йован Жокич (10), Иброҳим Йўлдошев (30), Филип Иванович (66) - Муҳаммад ал Қаҳтони (58), Муҳаммад ал Бурайк (80), Сауд Абдулҳамид (84).

Четлатиш: Иброҳим Йўлдошев (90+8).

 

НАССАЖИ МАЗАНДАРАН (Эрон) - МУМБАЙ СИТИ (Ҳиндистон) - (2:0)

28 ноябрь. Теҳрон.

Бош ҳакам: Ханна Ҳаттоб (Сурия).

Голлар: Азади (14), Нонгтду (32-авт.)

Четлатиш: Жанмалеки (68, Н.М.).

1. АЛ-ҲИЛОЛ         5          4          1          0          14-1     13

2. НАВБАҲОР        5          3          1          1          9-5       10

3. НАССАЖИ М.     5          2          0          3          6-8       6

4. МУМБАЙ СИТИ 5          0          0          5          0-15     0

6-ТУР. 4 декабрь (душанба)

15:00 АЛ-ҲИЛОЛ - НАССАЖИ МАЗАНДАРАН

21:00 МУМБАЙ СИТИ - НАВБАҲОР

 

ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР:

 

«E» ГУРУҲИ

АЛ-НАСР (С.Арабистони) - ПЕРСЕПОЛИС (Эрон) - 0:0

27 ноябрь. Ар-Риёд.

Бош ҳакам: Ма Нинг (Хитой).

Ал-Наср: Наваф ал Ақиди, Султон ал Ғаннам (Али ал Ҳасан, 85), Айман Аҳмад, Ляпорт, Али Лажами, Сами ал Нажи (Муҳаммад ал Фатил, 21), Отавио, Брозович, Мане, Абдулраҳмон Ғариб, Роналду (Муҳаммад Маран, 78).

Четлатиш: Али Лажами (17, Н.).

АЛ-ДУХАЙЛ (Қатар) - ИСТИҚЛОЛ (Тожикистон) - 2:0 (0:0)

27 ноябрь. Доха.

Бош ҳакам: Муҳаммад Назми бин Насаруддин (Малайзия).

Голлар: Олунга (47, 89).

Четлатиш: Семеду (90+4, Д.).

1. АЛ-НАСР 5          4          1          0          12-6     13

2. ПЕРСЕПОЛИС  5          2          2          1          4-3       8

3. АЛ-ДУХАЙЛ       5          1          1          3          7-8       4

4. ИСТИҚЛОЛ         5          0          2          3          2-8       2

6-ТУР. 5 декабрь (сешанба)

21:00 ПЕРСЕПОЛИС - АЛ-ДУХАЙЛ

21:00 ИСТИҚЛОЛ - АЛ-НАСР

 

2-ЎРИНЛАР РЕЙТИНГИ

ҒАРБ МИНТАҚАСИ

1. СЕПАХОН           5          3          1          1          15-6     10

2. НАВБАҲОР        5          3          1          1          9-5       10

3. ПЕРСЕПОЛИС  5          2          2          1          4-3       8

4. ШАРЖА                5          2          2          1          3-3       8

5. ПАХТАКОР         5          2          1          2          7-7       7

 

ШАРҚ МИНТАҚАСИ

«G» ГУРУҲИ

ИНЧХОН ЮНАЙТЕД (Ж.Корея) - ЙОКОГАМА Ф. МАРИНОС (Япония) - 2:1 (1:0)

28 ноябрь. Инчхон.

Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон).

Голлар: Си Ҳо Хон (11), Эрнандес (67) - Элбер (83).

ШАНЬДУН ТАЙШАНЬ (Хитой) - КАЙА (Филиппин) - 6:1 (1:1)

28 ноябрь. Цзинань.

Бош ҳакам: Муҳаммад Холид ал Ҳош (С.Арабистони).

Голлар: Мойзес (26, 56), Кризан (49, 68, 89), Сонг Лонг (61) - Гайосо (21).

1. ШАНЬДУН Т.     5          4          0          1          14-4     12

2. ИНЧХОН ЮН.    5          3          0          2          11-8     9

3. ЙОКОГАМА Ф.М.          5          3          0          2          9-7       9

4. КАЙА        5          0          0          5          3-18     0

6-ТУР. 13 декабрь (чоршанба)

13:00 КАЙА - ИНЧХОН ЮН.

13:00 ЙОКОГАМА Ф.М. - ШАНЬДУН Т.

 

«I» ГУРУҲИ

ПАТХУМ ЮНАЙТЕД (Таиланд) - УЛЬСАН ХЁНДЭ (Ж.Корея) - 1:3 (0:2)

28 ноябрь. Патхумтхани.

Бош ҳакам: Аҳмад ал Каф (Уммон).

Голлар:Игорь Сергеев (69) - Прайсуван (20-авт.), Людвигсон (27), Мюнг Жае Ли (62).

Патхум Юнайтед: Пхутхавчуеак, Шиннапхат, Келич (Кардосо, 46), Прайсуван, Чаннгом (Саватлакорн, 46), Раян Стюарт (Чултонг, 63), Юен, Данило (Вирачарт, 46), Игорь Сергеев (Эҳсон Фанди, 87), Сукжитхаммакул, Дангда.

КАВАСАКИ ФРОНТАЛЕ (Япония) - ЖОҲОР ДАРУЛ ТАЗИМ (Малайзия) - 5:0 (1:0)

28 ноябрь. Кавасаки.

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА).

Голлар: Ленага (8), Леандро (50), Марсиньо (60), Кобаяши (69), Яманэ (88).

1. КАВАСАКИ Ф.  5          5          0          0          15-4     15

2. УЛЬСАН Х.         5          3          0          2          10-6     9

3. ЖОҲОР Д.Т.         5          2          0          3          7-12     6

4. ПАТХУМ ЮН.     5          0          0          5          8-18     0

6-ТУР. 12 декабрь (сешанба)

15:00 ЖОҲОР Д.Т. - ПАТХУМ ЮН.

15:00 УЛЬСАН Х. - КАВАСАКИ Ф.

 

29 ноябрь

«F» ГУРУҲИ

15:00 КИТЧИ (Гонконг) - ЧОНБУК МОТОРС (Ж.Корея)

19:00 БАНГКОК ЮНАЙТЕД (Таиланд) - ЛАЙОН СИТИ (Сингапур)

«H» ГУРУҲИ

15:00 ВАНФОРЕ КОФУ (Япония) - МЕЛЬБУРН СИТИ (Австралия)

17:00 ЧЖЭЦЗЯН (Хитой) - БУРИРАМ ЮНАЙТЕД (Таиланд)

«J» ГУРУҲИ

15:00 УРАВА РЕД ДАЙМОНДС (Япония) - УХАНЬ ФРИ ТАУНС (Хитой)

15:00 ПОХАН СТИЛЕРС (Ж.Корея) - ХАНОЙ (Вьетнам)

 

2-ЎРИНЛАР РЕЙТИНГИ

ШАРҚ МИНТАҚАСИ

1. УЛЬСАН Х.         5          3          0          2          10-6     9

2. ИНЧХОН ЮН.    5          3          0          2          11-8     9

3. МЕЛЬБУРН С.   4          2          1          1          4-2       7

4. ЧОНБУК Х.М.      4          2          0          2          7-6       6

5. УРАВА Р.Д.          4          1          1          2          9-6       4

 

ТЎПУРАРЛАР:

Талиска (Ал-Наср) - 6та

Кризан (Шаньдун Тайшань) - 6та

Лаба (Ал-Айн) - 5та

Митрович (Ал-Ҳилол) - 5та

Эрнандес (Инчхон Юнайтед) - 5та...

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.