ОЧЛ энди Суперлига ёки Элит лига деб аталадими?

ОЧЛ энди Суперлига ёки Элит лига деб аталадими?

ОФК Ижроий қўмитаси клублар турнирлари тақдири борасида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилди.

Эслатиш керак, кейинги мавсумдан эркаклар футболида 2та ўрнига яна 3та турнир бўлади. 24та клубни ўз ичига оладиган асосий мусобақага ОФК Элита Чемпионлар Лигаси номи берилди. 
Иккинчи рақамли турнирда 32та клуб иштирок этади ва у Осиё Чемпионлар Лигаси-2 деб юритилади. Учинчи даражали турнир - ОФК Чақирув Лигасида эса 20та клуб қатнашади. Хуллас, 3та турнир гуруҳ босқичида 76та клуб ўйнайди. Айни пайт 2ат турнирда ҳам тахминан шунча жамоа қатнашади. Оддий айтганда, учинчи турнирнинг ташкил этилиши иштирокчиларнинг умумий сони ошишига олиб келмайди. Аммо клубларда энди кўпроқ даромадга эга чиқиш имконияти бор. Дейлик, Элита Чемпионлар Лигаси ғолиби 12 миллион доллар олади (ҳозир бу миқдор 4 миллионга тенг). Финалчи улуши эса 2 миллиондан 6 миллион долларга ошади. Бундан ташқари, аёллар ўртасидаги ОЧЛ ҳам расмий мақомга эга бўлади. Тўғри, бу турнирнинг мукофот жамғармаси худди Чемпионлар Лигаси-2ники каби ҳали ошкор этилгани йўқ.

***  

- ОФК турнирлари номлари ҳақида гапирадиган бўлсак, икки жиҳатни таъкидлаш лозим. Бош турнир Суперлига ёки Элит Лига деб аталмади. Шунчаки, Чемпионлар Лигаси атамасига Элита ибораси қўшилди. бундан келиб чиқадики, энди ОЧЛда икки даража бўлади - элита ва иккинчи. ОФК Чақирув кубоги эса қачонлардир мавжуд эди. Фарқи шуки, унда миллий терма жамоалар иштирок этган. Демак, энди ўхшаш номга эга 2та турнирни бир-биридан фарқлашни ҳам унутмаслик керак.

«Футболиум», Алишер НИКИМБАЕВ