ОЧЛ. «Плей-офф»: Бир жуфтдан икки жуфт яхши албатта!

ОЧЛ. «Плей-офф»: Бир жуфтдан икки жуфт яхши албатта!

Осиё Чемпионлар лигасининг ғарб минтақасидан гуруҳ босқичига ўтиш ўйинларида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси Қатарда «Ал-Вакра» билан, Олмалиқнинг ОКМК клуби эса Дохада «Ал-Араби» билан куч синашишди.

«Лочинлар» иштирокидаги баҳснинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди. Биринчи бўлимда мезбонлар тўлиқ ўйин назоратини ўз қўлларига олган ҳолда ишонч билан Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвоза томон кетма-кет юришларни амалга оширишди. Фақатгина наманганликлар киперининг совуққонлиги жамоаси жонига оро кирди. Иккинчи бўлим бутунлай тескари йўналишда ўтди: энди «Навбаҳор» мезбонлар дарвозаси томон бир нечта хавфли ҳужумлар уюштирди, лекин натижа бўлавермади. Бу орада 60 ва 80-дақиқаларда икки бор огоҳлантириш олган мезбонлар ҳимоячиси Юссуф Шурраб майдондан четлатилди. Бир киши кўп бўлиб қолган «лочинлар» қўшимча бўлимларнинг биринчисида - 98-дақиқада ҳисобни очишди: қанотда Шаҳбоз Жўрабековнинг узатмасини Дониёр Абдуманнопов голга айлантириб, наманганликларга ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини тақдим этди.

Таъкидлаш жоиз, наманганлик мухлислар талаб ва истакларига биноан вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ташаббуси билан Намангандаги «Марказий» стадионига катта монитор ўрнатилиб, ўйин жонли эфирда намойиш этилди. Ва беш мингдан зиёд жамоасининг ашаддий мухлислари ўз суюклиларини қўллаш учун ушбу аренада жам бўлишди.

Маълумот учун, «Навбаҳор» бугунги ўйингача ўз тарихида 3 маротаба Осиёнинг клублар ўртасидаги мусобақасида иштирок этган. 1996/1997 йилги мавсумда Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби сифатида ОФК клублар ўртасидаги иккинчи нуфузли турнир - Осиё Кубоги эгалари Кубогида иштирок этиб, 2-саралаш босқичида тўхтаган эди. 1997/1998 йилги мавсумда Осиё Чемпионлар Кубоги (ҳозирги ОЧЛ)да Ўзбекистон чемпиони сифатида иштирок этиб, гуруҳдан чиқа олмаган. «Навбаҳор» ўз тарихида учинчи ва ҳозирча охирги марта 1999ғ2000 йилги мавсумда Осиё клублар мусобақасида қатнашган. 1998 йилги Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби сифатида Осиё Кубоги эгалари кубогида иштирок этган ва ярим финалга қадар етиб борган.

«Плей-офф»даги иккинчи жамоамиз ОКМК ҳам Қатарда «Ал-Араби»га қарши майдонга чиқиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин тақдирини ҳал қилган голга олмалиқликлар легионери Рубен Санчес муаллифлик қилди. У 68-дақиқада қанотдан Абдулла Аблуллаевнинг узатмасини тўхтатмай дарвозага «михлаб қўйди». Бу гол ўйин якунига қадар ягоналигини сақлаб қолди ва «кончилар»ни тарихида иккинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиқди. Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг «Пахтакор» ва Қаршининг «Насаф» клублари қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг йирик турнир гуруҳ босқичида иштирок этишлари олдиндан маълум эди. Шу тариқа 2016 йилдан бери илк марта ОЧЛ гуруҳ босқичида Ўзбекистондан 4та жамоа иштирок этадиган бўлди.

Шунингдек, «Ал-Наср» ўз майдонида ҳамюртимиз Азиз ғаниев ўйнаётган «Шабаб Ал-Аҳли»ни қабул қилиб, драматик учрашувда рақибини мағлуб этди. Шу орқали таркибида Садио Мане ва Криштиану Роналду каби супер юлдузлари бор «Ал-Наср» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди.

Шарқ минтақасида ҳам омадли 4 жамоа номи аниқ бўлди. Улардан бири терма жамоамиз ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолият олиб бораётган Таиланднинг «Патхум Юнайтед» клубига насиб этди. Хитойда ўтказилган «Шанхай Порт»га қарши ўйинда 2:3 ҳисоби қайд этилди ва меҳмонларнинг уччала голини ҳам Сергеев киритди.

Маълумот учун, ОЧЛ гуруҳ баҳсларига 24 август куни қуръа ташланади.

 

ҒАРБ МИНТАҚАСИ

22 август (сешанба)

«АЛ-ВАКРА» (Қатар) - «НАВБАҲОР» - 0:1 (0:0, 0:0, 0:1)

Ал-Вакра (Қатар). «Ал-Жануб» стадиони.

Ҳакамлар: Хироюки Кимура, Кота Ватанабе, Такуми Такаги, Юдаи Ямамото (Япония).

Гол: Дониёр Абдуманнопов (98).

«Ал-Вакра»: 99.Омар ал Саид, 12.Мурод Нажи (19.Муҳаммад Холид, 105), 2.Лукас Мендес, 4.Трент Сейнсбери, 5.Аҳмад Ҳасаба (7.Рабех Буссафи, 64), 11.Аюб Ассал (21.Холид Мунир, 86), 17.Хазем Шехата (3.Юссуф Шурраб, 17), 8.Ҳамди Фатҳи, 10.Желсон Дала, 23.Аҳмад ал Саид (34.Набил Ирфан, 85), 9.Муҳаммад Бенйетту (28.Юсуф ал Ятиб, 85).

«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 13.Филипп Иванович, 22.Игорь Голбан, 5.Милош Милович (27.Шаҳбоз Жўрабеков, 90Қ5), 6.Иброҳим Йўлдошев, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов (19.Дониёр Абдуманнопов, 76), 23.Йован Жокич, 21.Темурхўжа Абдухолиқов, 77.Асадбек Собиржонов (8.Жасур Яхшибоев, 109), 91.Тома Табатадзе (10.Жамшид Искандеров, 79).

Огоҳлантиришлар: Юссуф Шурраб (60) - Милош Милович (33), Игорь Голбан (54), Дониёр Абдуманнопов (83), Жамшид Болтабоев (116).

Четлатиш: Юссуф Шурраб (80 - 2-сариқ карточка).

 

«АЛ-АРАБИ» (Қатар) - ОКМК - 0:1 (0:0)

Доха (Қатар). «Ал-Тумама» стадиони.

Ҳакамлар: Ко Хюнг Жин, Йон Жае Йол, Парк Санг Жунг, Парк Санг Жун (Ж.Корея).

Гол: Рубен Санчес (69).

«Ал-Араби»: 31.Жассим ал Ҳилали, 5.Вассим Булиф, 12.Ҳамид Исмоил (99.Рами Суҳайл, 90+1), 14.Ҳилол Муҳаммад (24.Носир ал Муруши, 77), 15.Жассим Габер, 22.Абду Диалло, 6.Абдуллоҳ Марифи (27.Аҳмад Моен, 86), 8.Аҳмад Фатҳи, 9.Умар ал Сома, 10.Рафинья Алкантара, 28.Юссуф Мсакни.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 8.Абдулла Абдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (15.Ойбек Рустамов, 85), 88.Сияваш Ҳақназари (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 85), 17.Санжар Турсунов (29.Виталий Денисов, 90+5), 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов.

Огоҳлантиришлар: Ҳилол Муҳаммад (30) - Шоҳруҳ Гадоев (5), Абдулла Абдуллаев (42).

 

«ТРАКТОРСОЗИ» (Эрон) - «ШАРЖА» (БАА) - 1:3 (0:1)

Голлар: Меҳди Ҳошимнажод (86) - Шаҳин Абдалла (25), Усмон Камара (84), Кайо (90Қ1-пен.).

«АЛ-НАСР» (С.Арабистони) - «ШАБАБ АЛ-АҲЛИ» (БАА) - 4:2 (1:1)

Голлар: Талиска (11, 90+5), Султон ал Ғаннам (88), Брозович (90+7) - Яҳё ал Гассани (18, 46).

«Ал-Наср»: 44.Наваф ал Ақиди, 2.Султон ал Ғаннам, 4.Муҳаммад ал Фатил, 5.Абдуллоҳ ал Амри (21.Мухтор Али, 67), 13.Конан (23.Яҳё Айман, 88), 8.Абдулмажид ал Сулайҳим (29.Абдулраҳмон Ғариб, 55), 17.Абдуллоҳ ал Ҳайбари, 77.Брозович, 10.Мане, 94.Талиска, 7.Роналду.

«Шабаб Ал-Аҳли»: 55.Мажид Носир, 5.Волид Аббос, 17.Планич, 50.Саид Сулаймон, 13.Ренан, 6.Азиз Ғаниев, 7.Хариб Суҳайл (21.Тариқ Аҳмад, 65), 11.Яҳё ал Гассани, 40.Миливоевич, 9.Мунис Даббур, 99.Игорь Жезус.

 

ШАРҚ МИНТАҚАСИ

22 август

«УРАВА РЕД ДАЙМОНДС» (Япония) - «ЛИ МАН» (Гонконг) - 3:0 (2:0)

Голлар: Коизуми (3), Короки (6), Секине (90Қ3).

«ИНЧХОН ЮНАЙТЕД» (Ж.Корея) - «ХАЙФОН» (Вьетнам) - 3:1 (1:1, 0:0, 2:0)

Голлар: Сон Хьюн Чон (17), Эрнандес (100), Жерсу Фернандеш (120Қ2) - Иури Мамуте (5).

«ШАНХАЙ ПОРТ» (Хитой) - «ПАТХУМ ЮНАЙТЕД» (Таиланд) - 2:3 (1:2)

Голлар: Музеппер (31), Маркус Пинк (85) - Игорь Сергеев (12, 26, 61).

«Патхум Юнайтед»: Чатчаи Будпром, Ирфан Фанди, Виктор, Жаккапан Праисуван, Райан Стьюарт, Фредди Альварес (Густавссон, 89), Сарач Йоойен, Чанатхип Сонгкрасин, Пхитиват Соокжиттхаммакул (Сорада, 57), Тирасил Дангда (Чаоват Веерачарт, 73), Игорь Сергеев (Данило, 73).

«ЧЖЭЦЗЯН ГРИНТАУН» (Хитой) - «ФК ПОРТ» (Таиланд) - 1:0 (0:0)

Гол: Андрияшевич (51).

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.