ОЧЛ: "Шарқ"даги Игор Сергеев жамоаси «Улсан» ва «Кавасаки» гуруҳдоши бўлди

ОЧЛ: "Шарқ"даги Игор Сергеев жамоаси «Улсан» ва «Кавасаки» гуруҳдоши бўлди

Сизга яхши маълумки, кеча ОФКнинг Куала Лумпурдаги қароргоҳида ОЧЛнинг Шарқ минтақасидаги гуруҳ босқичига ҳам қуръа ташланди.

Миллий термамиз ҳужумчиси Игорь Сергеев тўп тепаётган Таиланднинг «Патхум Юнайтед» клуби «I» гуруҳидан жой олди. Сергеев жамоасига гуруҳда «Улсан» (Ж.Корея), «Кавасаки Фронтале» (Япония) ва «Жохор» (Малайзия) клублари рақиблик қиладиган бўлди. 
Эслатиб ўтамиз, «Патхум Юнайтед» ОЧЛнинг ҳал қилувчи саралашида Хитойнинг «Шанхай Порт» жамоасини Игорь Сергеевнинг ҳет-трики эвазига мағлуб (3:2) этганди.
sergeev-gol-1.jpg