ОК-2024: Футзалчиларимиз қийин ва иродали ғалаба билан бошлашди

ОК-2024: Футзалчиларимиз қийин ва иродали ғалаба билан бошлашди

Хабарингиз бор, айни кунларда Таиландда футзал бўйича Осиё Кубоги старт олди.

Хусусан, В гуруҳида Ўзбекистон миллий термаси Акбар Усмонов ва Дилшод Раҳматовнинг (2 та) голлари эвазига Австралия устидан қийин ғалабага эришди. Гуруҳнинг 2- ўйинида Ироқ ва Саудия Арабистони ўзаро тўқнаш келади.

Осиё Кубоги-2024
В гуруҳи1-тур
Ўзбекистон  Австралия 3:2
17 апрел. «Бангкок Арена»
Голлар: Акбар Усмонов (21), Дилшод Раҳматов (22, 36) — Жиованели (5), Гарнер (38). 
Ўзбекистон — Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов, Суннат Анваров, Фазлиддин Ботиров, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Аброр Аҳметзиянов, Меҳрож Худойбердиев, Самариддин Беркинов.