Олимпиячиларнинг якуний таркибини эълон қилишди

Олимпиячиларнинг якуний таркибини эълон қилишди

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон U23 жамоасининг Париж Олимпиадаси учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. 

Чунончи "катта"лардан Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Ҳусниддин Алиқулов мазкур рўйхатдан жой олишди. Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Париж-2024 Олимпиадасига борадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Бош мураббий томонидан ЎФА матбуот хизматига тақдим этилган умумий рўйхатдан 23 нафар футболчи жой олган. Турнир регламентига мувофиқ, 3 нафар 23 ёшдан юқори футболчилар — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов жамоага жалб этилди. Осиё кубоги U23да иштирок этган ўйинчилардан ҳимоячи Маҳмуд Маҳамаджонов, яримҳимоячи Ҳожимат Эркинов, ҳужумчилар Отабек Жўрақўзиев ҳамда Улуғбек Ҳошимов таркибдан ўрин олмади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Париж Олимпиадасидаги иштирокини 24 июл куни «Парк де Пренс» стадионида Испанияга қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳдан Миср ва Доминикан Республикаси ҳам жой олган.