Холандда нодир рекорд!

Холандда нодир рекорд!

АПЛнинг якунланган мавсумида ҳам истеъдодли ҳужумчи Эрлинг Холанд гол уриш бобида ҳаммадан устунлигини исботлаб қўйди.

Статистикага ихтисослашган Squawka нашри норвегиялик футболчи ғаройиб рекорд қайд этганини эълон қилди. Унга кўра, Холанд Премьер-лига тарихида кетма-кет икки мавсумда ҳам чемпион, ҳам энг яхши тўпурарга айланган биринчи футболчи сифатида номини тарихга муҳрлади. Холанд ўтган йилги чемпионатда рақиблар дарвозасини 36 маротаба ишғол қилиб, тўпурарлар баҳсида ғолиб чиққан эди. Бу гал 23 ёшли форвард ўз ҳисбига 27та тўп ёздириб қўйди ва тўпурарлик пойгасида «Челси» вакили Коул Палмер (22та гол) ҳамда «Ньюкасл» форварди Александр Исаакни (21та гол) ортда қолдирди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.