АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Интер» ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглу Туркиянинг Gazete Damga нашрига берган интервьюсида собиқ клуби - «Милан»га бироз «тегинди».
Мана, унинг якунланган мавсум ҳақидаги умумий хулосалари: «Жуда қийин давр, чунки тўхтовсиз ўйнадик: ЧЛ, «А» серия, миллий жамоа... Чемпионат якунида охирги 4та ўйиннинг барчасида ғалаба қозондик, бу кўп нарсадан далолат. Энди Анталияда Мерих Демирал билан мириқиб ҳордиқ чиқарамиз».
- Ҳоқон, танқидга қандай қарайсиз?
- Вақти-вақти билан қаттиқ танқидга учрайман, лекин ҳаммасини ичимда сақлайман. Ҳар ҳолда, зиммамда катта масъулият бор. Муҳими, мени яхши таниганлар қандай кунларни бошимдан кечирганимни билишади. Умуман, танқид - нормал ҳолат. Салбий қарашлар ичида яшашга мажбурмиз. Шунинг баробарида позициямни ҳам, қандай ўйнашим кераклигини ҳам тушунаман. Шундай экан, барча танқидларга қулоқ солиб ўтирмайман. Тўғри, бошқалар фикрини инобатга оламан, лекин, ҳиссиётчан йигит бўлсамда, реакция кўрсатмайман асло.
- «Милан»дан «Интер»га ўтишда роса қийналгандирсиз...
- Ҳа, албатта. Битта шаҳар, лекин бошқа-бошқа ранг... «Интер»га мослашишим ҳам осон бўлмади. Муҳими, қаттиқ ишладим, бор диққатимни бир жойга жамладим. Ҳа, янги жамоам эмас, эскиси чемпионликка эришди. Бунда айримлар бош айбдор сифатида мени кўрсатишмоқда. Лекин шахсий фикримча, самарали узатмалар ва голлар билан «Интер»нинг кучайишига яхшигина ҳисса қўшдим. «Милан»да 4 йил ўйнаган бўлсам, ҳаттоки, чигалёзди машғулотлари пайти ҳам трибунадан исмим бирор марта янграмаганди. «Интер»да аксинча, биринчи мавсумдаёқ исмимни куйлашга одатланишди. «Интер» аслида «Милан»дан анча кучли. Эсланг, дерби ўйинини 75-дақиқадан кейин бой бердик. Чунки мураббий Перишич, Барелла ва мени алмаштирди, натижада ўйин бирдан остин-устун бўлиб кетди. Ўша вақтгача 1:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, якунда эса 1:2... Демоқчиманки, ўша муҳим ўйиндаги мағлубиятда мураббийнинг ҳам «ҳисса»си бор. Буни ўзига ҳам айтдим. Кейинчалик кубок ўйинида «Милан»ни 3:0 ҳисобида енгганимиз барчасини кўрсатиб турибди.
- Айтишларича, Ибрагимович билан чиқишолмас экансиз. Шундайми?
- Қаранг, у 18 эмас, 40 ёшда. Ибра ҳамиша эътиборни жалб қилишни яхши кўради, шу билан тирик. Бу йил жамоаси ютуғига ҳисса қўшмади, зўрға ўйнади. Лекин мухлислар эътиборини тортиш учун ҳаммасига тайёр туради. Аслида бунинг менга умуман фарқи йўқ. «Милан»да ўйнаганимда, у менга кўп қўнғироқ қиларди, кечки овқат ёки сайрга чақирарди. Бундай инсон ҳақида салбий фикр билдиришим тўғри эмас. Умуман, Златанга ҳамиша ҳурмат билан қараганман. У ҳаттоки, ўз биографиясида мен ҳақимда ёзганди, акс ҳолда, китоби тўлмай қоларди. Энди Ибрага жавоб бермайман, муносабатимиз шундайлигича қолгани маъқул. Бу ҳақда бошқа гапирмайман.
- Симоне Инзаги қандай мураббий?
- Футболни тушунадиган ва ўзини жамоага яқин оладиган яхши инсон. Якунланган мавсум унинг учун оғир саргузашт бўлди. Муҳими, Инзаги қийинчиликларни енгиб ўтди. У мени чиндан ҳам, «Интер»да кўришни истаганди ва якунда худди шундай бўлди.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789