«Ўрмончилар» расмий сайти хабарига кўра, «Ноттингем Форест» бельгиялик футболчини ижарага олади. Шартнома жорий мавсум охиригача амал қилади. «Биз Дивокни ўз стадионимизда кўришни интиқлик билан кутамиз», - дея хабар берди «Ноттингем Форест» спорт директори Росс Уилсон.
Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, «россонерилар» «Фиорентина» ҳужумчиси Лука Йовични текинга ўз сафига қўшиб олди. У бир йиллик шартнома имзолади. Серб янги жамоасида 15-рақам остида ўйнайди. Қайд этиш керакки, «Фиорентина» бир йил аввал Йовични текинга олганди, бироқ кейинги сотилган тақдирда маблағнинг 50 фоизини «Реал»га ўтказиш шарти билан. Шу тариқа, 2019 йилда 60+5 миллион еврога сотиб олинган футболчининг кетишидан мадридликлар ҳеч нарса ишлаб олмаган. Йович ўтган мавсум «А» сериянинг 31 ўйинида 6та гол урди.