АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Спартак» билан шартномасини бекор қилиб, «Урал»га ўтган Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Остон Ўрунов «Спорт экспресс»га интервью берди.
21 ёшли футболчи янги жамоасидаги дебютини РПЛ 9-турида «Торпедо»га (2:0) қарши ўтказди. Бу баҳсда «Урал» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Остон иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва 36 дақиқа ҳаракат қилди.
— «Торпедо» билан ўйин ҳақида. Мавсумдаги илк ғалабадан таассуротларингиз қандай?
— Ростини айтсам, бундай ўйинларни жуда соғиндим — анча узоқ танаффус қилдим. Ўйин жуда ҳиссиётларга бой бўлди, шиддатли кураш бўлди. Бундан ташқари, бу мухлисларимиз кўз ўнгидаги уй ўйини эди, шунинг учун ҳам ёмон ўйнашга ҳаққимиз йўқ эди.
Йигитлар 100% кучларини бериб, ғалаба қозонишди. Биринчи ўйиним яхши ўтганидан жуда хурсандман.
Маҳаллий мухлисларни таъкидламоқчиман. Тўғриси, трибунадан бундай қўллаб-қувватлашни кутмагандим, шу боис жамоанинг барча мухлисларига илиқ кутиб олиш учун раҳмат айтмоқчиман.
— «Урал»даги дебютингизни қандай баҳолаган бўлардингиз?
— Нимага қодирлигимни кўрсатишга ҳаракат қилдим, баҳони мухлислар ва мураббийлар штаби беришсин. Менимча, бутун жамоа жуда яхши кўринди. Ишончим комилки, бу — фақат бошланиши. Жамоавий ўйин борасида қўшамиз, бу ғалаба билан тўхтаб қолмаймиз.
— Екатеринбургдаги мавсумдан қандай мақсадларингиз бор?
— Шаҳарга келганимга кўп бўлмади, лекин менга бу ердаги муҳит, стадион, мухлислар жуда ёқди. Илиқ кутиб олишлари ёқимли бўлди. Жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшиш ва «Урал» мухлисларини хурсанд қилиш учун бор кучимни ишга соламан.
— Кийиниш хонасида олинган суратга қараганда, сиз жуда чарчадингиз — кучингиз йўқдек полда ўтиргандингиз. Шундайми?
— Йўқ, бу — шунчаки одат. Олдин мен билан бирга ўйнаган йигитлар ҳам ўйиндан кейин доим шундай ўтиришимни тасдиқлашлари мумкин.
— «Урал» — бу мавсумда қуйи лигага тушиб кетишга даъвогарлардан бири. Қўшиласизми?
— Мутлақо қўшилмайман. Тақвим бўйича бироз омадсизликка учрадик: чемпионат бошиданоқ етакчилар — «Зенит», ЦСКА, «Спартак», «Краснодар», «Динамо» билан ўйинлар бўлган. Бундан ташқари, ҳозир мураббий янги жамоани шакллантирмоқда. У ўз фалсафасини етказа олиши ва шунга мос равишда натижа келиши учун барчамизга бироз вақт керак бўлади. Етакчилар билан баҳсларда ҳам «Урал» мағлубиятга учраганига қарамай, муносиб кўринди, ўз ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилди.
— Гончаренко билан ишлаш ёқяптими? Ҳозир жамоа етакчиси ким? Эрик Бикфалвими?
— Гончаренко — топ. «Урал»га қўшилишдан олдин ҳам унинг ишини кузатганман. Унинг қўл остида ўйнашни бошлаганимдан жуда хурсандман. Доим мулоқот қиламиз — машғулотдан олдин ҳам, кейин ҳам гаплашамиз, машғулот жараёнини муҳокама қиламиз, у менга ўйин ҳақидаги фаразларини тушунтиради. Мураббий ва футболчи ўртасидаги мулоқот — бундай иш услуби менга жуда ёқади.
Етакчига келсак... Бошқа футболчиларимиз билан кейинги интервьюларингизда: «Жамоа етакчиси ким? Ўрунов?» деб сўранг (кулади).
— «Уфа» ёки «Спартак»ни кузатиб борасизми?
— Ҳа, албатта, «Уфа»нинг ҳам, «Спартак»нинг ҳам натижаларини вақти-вақти билан кузатиб бораман. Бу жамоаларнинг либосларида ўйнадим, биз бир жамоа эдик. «Уфа»да ҳам, «Спартак»да ҳам дўстларим қолган.
— «Урал»да узоқ вақт қолишингизга ишонасизми?
— Ишончим комилки, Виктор Михайлович Гончаренко раҳбарлигида мунтазам машғулотлар олиб бораман, бундан кейин ҳам профессионал даражада ўсишда давом этаман. Бунинг учун бор кучимни ишга соламан. Умид қиламанки, клубга фойдали футболчи бўламан. Қолганини вақт кўрсатади.
Tribuna.uz таржимаси
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789