Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи антидопинг қоидаларини бузгани учун 4 йилга футболдан четлатилган эди, CAS га мурожаатдан сўнг Погбанинг дисквалификацияси 18 ойгача қисқартирилди. Олдинроқ "Ювентус" ва Погба шартномани бекор қилишга яқинлиги эълон қилинган эди. Кейинроқ футболчи жамоани тарк этмаслиги ҳақида хабар берди.
Маълумотларга кўра, битимни бекор қилиш бўйича музокаралар ҳақиқатдан ҳам амалга ошмоқда. Франциялик футболчига Англия, Европанинг бошқа давлатлари, Саудия Арабистони ва МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда.
Погба 2025 йилнинг мартида майдонга қайтиши мумкин.