Поттер Лукаку билан гаплашади

Поттер Лукаку билан гаплашади

Мавсум охирида «Челси»нинг янги бош мураббийи Грэм Поттер ҳужумчи Ромелу Лукаку билан унинг «Челси»даги келажаги ҳақида гаплашади, деб хабар беради ESPN.

Мураббий ва футболчи ўртасидаги суҳбат келаси ёзда «Интер» форвардни сотиб олишга уринмаган тақдирдагина бўлади. Лукакунинг «Челси» билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. У Лондон клубига қайтишни истамагани маълум қилинганди. Шунингдек, «Интер» ҳужумчининг ижара муддатини яна бир мавсумга узайтириш ниятида экани ҳақида ҳам маълумот бор. Лукаку жорий мавсум «А» серияда 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. Жароҳати туфайли 26 августдан бери майдонга тушмаяпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.