Қасамига содиқ қолган Жордан!

Қасамига содиқ қолган Жордан!

«Эвертон» клуби ва Англия терма жамоасининг сўнгги пайтлардаги алиштириб бўлмас посбонига айланган Жордан Пикфорднинг бугунги даражасига чиқишига унинг жонажон клуби - «Сандерленд»дан учинчи марта «сургун» қилинишидан кейин «қора мушуклар» мураббийларидан бирининг айтган сўзлари сабаб бўлган.

 Ҳар ҳолда кипер ўшанда ўзига ўзи онт ичганди... Демак, қуйидаги ҳикоя инглизларнинг моҳир дарвозабони Жордан Ли Пикфордга бағишланган.

Онт ичишга  мажбурлаган пичинг

«Сандерленд» - Пикфорднинг жонажон клуби. Бироқ ўз дебютини нишонлаш ва талаб даражасида ўйин кўрсатишга у 2015|2016 йиллар мавсумида муваффақ бўлди. Бунгача Жордан бир қатор жамоаларда ижара асосида тўп сурди. Учинчи «сургун»дан кейин эшитган гапи дарвозабонни қаттиқ ранжитди: «Сандерленд» мураббийларидан бири менга шундай деганди: Қулоқ сол, ўзинг яхши йигитсан. Лекин бу ерда АПЛ даражасига чиқа олмайсан. Унинг гапига чидай олмадим ва нима қилиб бўлса ҳам, мақсадимга эришаман, деб ўзимга ўзим онт ичдим».

Пикфорд кўп сонли  ижаралардан хафа  бўлмади

Жорданнинг дастлабки ижара жамоасида профессионал спортга хос бўлмаган ҳақоратни эшитган, лекин ўзини тийишга куч топа олганди: «Ҳа, етарлича мухлисларга эга бўлмаган қашшоқ клуб. Бироқ улар танқидни ҳам ўрнига қўядилар. Дарвозамдан тўп ўтказиб юборганимдан кейин бир қария бор овози билан бақирди: Пикфорд, қанақа ҳайвонсон, ўзи!»

Клуб манфаати учун таътилдан воз кечди

Жордан 2015 йилда миллий терма жамоада дебютини нишонлаган. Ўша пайтда у хусусий уй қуриш мақсадида ер сотиб олганди. Маълум муддат ижарада яшади, кейин онасининг қистови билан оиласига қайтди. Кўчиб ўтиш терма жамоа чорлови вақтига тўғри келди - Том Хитоннинг жароҳатидан кейин унга қўнғироқ бўлди. 2017 йилда эса Пикфорд «Эвертон»га ўтди. Янги жамоага тезроқ бориш мақсадида маъшуқаси билан ўтказаётган таътилни 1,5 ҳафтага қисқартирди.

Мухлисларни  ғазаблантириб, жавобига ўз уйининг суратини олди

2015 йилда Жордан «Престон»га йўл олди. Ўша кунларда элитадаги ўрни учун курашаётган «Сандерленд» биринчи даврадаги энг ёрқин ғалабасига эришган, азалий рақиби - «Ньюкасл» дарвозасига 3та жавобсизгол урганди. Бундан мамнун бўлган Пикфорд твиттерда «ҳаккалар»ни омадсизлар, деб атаганди.

Унга ҳам руҳшунос зарур, зарарли таомлар ҳам

2019|2020 йил мавсуми Пикфорд учун жуда оғир кечганди - танқидлар бўрони ва кучли рақобат дарвозабонни анча қийнаб қўйганди. Шу боис, асабларини авайлаш мақсадида у руҳшуносга мурожаат қилди: «Ҳа, менга унинг кўмаги керак. Жамоадошларим менга шубҳа қилмасликларини истайман. Айнан шу сабабли руҳшунос билан ҳафтада 2 марта учрашиб ёки телефон орқали боғланиб, футбол, умуман, ҳаёт мавзусида мулоқот қиламан. У доимо алоқада».

У фастфудни хуш кўради

Бу масалада қаҳрамонимиз шундай деганди: «Онам меҳмонга келишини айтганида, ундан ўзи билан донер олиб келишини илтимос қиламан. У бутун бир қопини кўтариб келади. Севимли таомни кўп истеъмол қилиб, кўпинча парҳезни унутиб қўяман. Хайриятки, «Эвертон»да бизни кўп югуртирадилар ва мен ортиқча ёғлардан фориғ бўламан».

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади