Қатар-2022. Хорватия бу сафар Бразилияни "чиқариб" юборди-я!

Қатар-2022. Хорватия бу сафар Бразилияни "чиқариб" юборди-я!

Хабарингиз бор, кеча Мундиал-2022 чорак финали доирасидан ўрин олган Хорватия-Бразилия учрашуви билан турнирнинг дастлабки ярим финалчиси аниқланди.

Тан олиш керак, Еducation City стадионида ўтган мазкур ўйинда аксарият мухлислар бразилияликларнинг устунлигини кутган бўлса-да, хорватлар тенгма-тенг ўйин намойиш эта олишди. Худди ўтган галгидек, учрашувнинг асосий ҳамда экстра-таймларда дуранг натижа қайд этилгач  катта саҳнага яна Ливакович чиқди. Айтганча, қўшимча вақтнинг 105+1-дақиқасига келиб Неймар ажойиб ҳужумни чиройли тарзда якунлабстадионни ларзага келтирганди – 1:0. 

Аммо 117-дақиқага келиб захирадан майдонга тушган Петкович хорватларнинг жавоб голига муаллифлик  қилибжамоаларни пенальтилар сериясига таклиф этди – 1:1. 

Пенальтилар сериясида эса Ливакович яна қаҳрамонга айланди. У Родригонинг зарбасини қайтарди, сўнгги зарбада эса Маркиньос дарвоза устунини нишонга олди.

Шу тариқа, Хорватия ЖЧ-2022нинг дастлабки яримфиналчисига айланди. Улар аввалги босқичда ҳам пенальтилар сериясида японлардан устун келишганди.
Шу ўринда айтиш жоизки, Тите Бразилия бош мураббийлигидан кетишини эълон қилди.  Тите «пентакампеонлар»ни 2016 йилдан буён бошқараётганди. У жамоа билан 81та ўйин ўтказиб, уларнинг 60тасида ғалаба қозонган. Тите қўл остида Бразилия 2019 йили Америка Кубогини қўлга киритди.

***
Хорватия плей-оффларда пенальтилар сериясини яхши кўради:

*ЖЧ-2018. 1/8 финал. Дания – Хорватия (1:1, пен: 2:3)

*ЖЧ-2018. 1/4 финал. Россия – Хорватия (2:2, пен: 3:4)

*ЖЧ-2022. 1/8 финал. Япония – Хорватия (1:1, пен: 1:3)

*ЖЧ-2022. 1/4 финал. Бразилия – Хорватия (1:1, пен: 2:4)

 

ЖЧ-2022. 1/4 финал. 9 декабрь
ХОРВАТИЯ – БРАЗИЛИЯ 1:1. Пенальтилар серияси: 4:2
Голлар: 0:1 – 105 Неймар, 1:1 – 116 Петкович.
Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса (Будимир, 110), Модрич, Ковачич (Маер, 105), Брозович (Оршич, 114), Перишич, Пашалич (Влашич, 72), Крамарич (Петкович, 72).
Бразилия – Алиссон, Милитао (Алекс Сандро, 105), Тиаго Силва, Маркиньос, Данило, Каземиро, Лукас Пакета (Фред, 105), Неймар, Ришарлисон (Педро, 84), Рафинья (Антони, 56), Винисиус Жуниор (Родриго, 64).
Огоҳлантиришлар: Данило (25), Брозович (31), Каземиро (68), Маркиньос (77), Петкович (117).