АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хабарингиз бор, кеча Мундиал-2022 чорак финали доирасидан ўрин олган Хорватия-Бразилия учрашуви билан турнирнинг дастлабки ярим финалчиси аниқланди.
Тан олиш керак, Еducation City стадионида ўтган мазкур ўйинда аксарият мухлислар бразилияликларнинг устунлигини кутган бўлса-да, хорватлар тенгма-тенг ўйин намойиш эта олишди. Худди ўтган галгидек, учрашувнинг асосий ҳамда экстра-таймларда дуранг натижа қайд этилгач катта саҳнага яна Ливакович чиқди. Айтганча, қўшимча вақтнинг 105+1-дақиқасига келиб Неймар ажойиб ҳужумни чиройли тарзда якунлаб, стадионни ларзага келтирганди – 1:0.
Аммо 117-дақиқага келиб захирадан майдонга тушган Петкович хорватларнинг жавоб голига муаллифлик қилиб, жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф этди – 1:1.
Пенальтилар сериясида эса Ливакович яна қаҳрамонга айланди. У Родригонинг зарбасини қайтарди, сўнгги зарбада эса Маркиньос дарвоза устунини нишонга олди.
Шу тариқа, Хорватия ЖЧ-2022нинг дастлабки яримфиналчисига айланди. Улар аввалги босқичда ҳам пенальтилар сериясида японлардан устун келишганди.
Шу ўринда айтиш жоизки, Тите Бразилия бош мураббийлигидан кетишини эълон қилди. Тите «пентакампеонлар»ни 2016 йилдан буён бошқараётганди. У жамоа билан 81та ўйин ўтказиб, уларнинг 60тасида ғалаба қозонган. Тите қўл остида Бразилия 2019 йили Америка Кубогини қўлга киритди.
***
Хорватия плей-оффларда пенальтилар сериясини яхши кўради:
*ЖЧ-2018. 1/8 финал. Дания – Хорватия (1:1, пен: 2:3)
*ЖЧ-2018. 1/4 финал. Россия – Хорватия (2:2, пен: 3:4)
*ЖЧ-2022. 1/8 финал. Япония – Хорватия (1:1, пен: 1:3)
*ЖЧ-2022. 1/4 финал. Бразилия – Хорватия (1:1, пен: 2:4)
ЖЧ-2022. 1/4 финал. 9 декабрь
ХОРВАТИЯ – БРАЗИЛИЯ 1:1. Пенальтилар серияси: 4:2
Голлар: 0:1 – 105 Неймар, 1:1 – 116 Петкович.
Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса (Будимир, 110), Модрич, Ковачич (Маер, 105), Брозович (Оршич, 114), Перишич, Пашалич (Влашич, 72), Крамарич (Петкович, 72).
Бразилия – Алиссон, Милитао (Алекс Сандро, 105), Тиаго Силва, Маркиньос, Данило, Каземиро, Лукас Пакета (Фред, 105), Неймар, Ришарлисон (Педро, 84), Рафинья (Антони, 56), Винисиус Жуниор (Родриго, 64).
Огоҳлантиришлар: Данило (25), Брозович (31), Каземиро (68), Маркиньос (77), Петкович (117).
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789