Қатар термасига янги бош мураббий тайинланди

Қатар термасига янги бош мураббий тайинланди

Қатар футбол ацосиацияси ЖЧ-2026 саралаш 3-босқиш баҳсларида қайд этилаётган кўнгилсиз натижалар туфайли бош мураббий Тинтин Маркес Лопесни истеъфога чиқарди.

Мамлакт бош жамоаси билан жорий йил аввалида Осиё кубогида зафар қучган мутахассис ўрнини бугунги кунгача терма жамоа ёрдамчи мураббийи сифатида ишлаб келган Луис Гарсия эгаллади. 43 ёшли мутахассис 2023 йилда Испаниянинг "Эспаньол" клубини ҳам бошқарганини ҳа қўшимча қилиш жоиз. Эслатиб ўтамиз, Қатар 14 ноябрь куни ўз уйида Ўзбекистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этганидан кейин 19 ноябрь куни Абу Дабида БАА терма жамоасидан 0:5 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган эди. Мазкур циклда навбатдаги мундиал йўлланмасига эга чиқиш учун кураш олиб бораётган Қатар термаси А гурухида ўтказилган 6та учрашувдан сўнг 2та ғалаба, 1та дуранг, 3та мағлубият қайд этган ҳолда 7 очко билан жадвалда 4-ўринда бормоқда. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.