Қитъалар чемпионатлари вақти

Қитъалар чемпионатлари вақти

Ўтаётган ҳар бир кун бизни 2023 йил хотимасига яқинлаштирмоқда.

Жорий йил ҳам футбол тарихида чуқур из қолдириши ўз-ўзидан тушунарли. Зеро, йил давомида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ каби йирик халқаро турнирлар гувоҳига айландик. Қизиқ, келаётган 2024 йил бу борада мухлисларни қандай мубоқалар билан сийлайди? Қуйида SamvelKarlenic канали маълумотлари асосида футбол-2024 тақвимидаги энг катта халқаро форумларга тўхталамиз.

Алоҳида таъкидлаш керак, футбол тақвимига кўра, 2024 йил - миллий жамоалар ўртасида бўладиган қитъалар миқёсидаги асосий турнирлар вақти. Муҳими, йил Осиё кубоги ва Африка Миллатлар кубоги билан бошланади, ҳисоб. Яъни ОФК байроғи остидаги бош турнир 12 январь куни стартга чиқса, Африка миллий жамоалари мусобақаси эртасига бошланади. Ёзда эса Европа, Жанубий Америка ва Океания чемпионатлари бўлади. Демак, ҳозирдан йирик ўйинларга шайланаверинг...

2024 йилнинг халқаро футбол тақвими (миллий жамоалар иштирокидаги энг йирик турнирлар)

ОФК. Осиё кубоги-2023

Сана: 12 январь - 10 февраль

Мезбон: Қатар

АФК. Африка Миллатлар кубоги-2023

Сана: 13 январь - 11 февраль

Мезбон: Кот-д`Ивуар

УЕФА. Евро-2024

Сана: 14 июнь - 14 июль

Мезбон: Германия

ОкФК. Океания Миллатлар кубоги-2024

Сана: 15-30 июнь

Мезбон: Вануату

КОНБЕМОЛ. Америка кубоги-2024

Сана: 20 июнь - 14 июль

Мезбон: АҚШ

Умуман, 2024 йил халқаро футбол тақвимида ФИФА кунлари етарли. Жумладан, Осиё ва Африка чемпионатлари даври алоҳида ФИФА кунлари сифатида қайд этилган. Европа ва Жанубий Америка биринчиликлари муддати ҳам. Шунингдек, Париж-2024 Олимпиадаси футбол мусобақаси даври (24 июль - 10 август) ҳам ФИФА кунлари ҳисобланади. Афсуски, ОФК миқёсида олимпия ўйин­лари саралаши вазифасини ўтаб берувчи U-23 тоифасидаги Осиё кубоги ФИФА кунларига тўғри келмайди. Бунинг ортидан жамоалар легионерларни турнирга жалб этиш борасида муаммоларга учраши мумкин.

2024 йил тақвимидаги ФИФА кунлари

12 январь - 10 февраль (ОК-2023)

13 январь - 11 февраль (АМК-2023)

18-26 март (ЖЧ-2026 саралаши)

3-11 июнь (ЖЧ-2026 саралаши)

14 июнь - 14 июль (Евро-2024)

15-30 июнь (Океания кубоги-2024)

20 июнь - 14 июль (Америка кубоги-2024)

24 июль - 10 август (Олимпиада-2024)

2-10 сентябрь (ЖЧ-2026 саралаши)

7-15 октябрь (ЖЧ-2026 саралаши)

11-19 ноябрь (ЖЧ-2026 саралаши)

SamvelKarlenich каналида яна ҳар бир конфедерациянинг энг кам аҳолига эга аъзо-давлатлари ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, ОФКнинг энг «митти» аъзоси - бу Гуам. Ушбу орол мамлакатда атиги 170 мингдан кўпроқ одам истиқомат қилади.

УЕФА - Гибралтар (32688)

Африка - Сейшель ороллари (100600)

ОФК - Гуам (170534)

ОкФК - Кук ороллари (17459)

КОНКАКАФ - Монтсеррат (4992)

КОНМЕБОЛ - Уругвай (3500000)

* «Вулверхэмптон» вакили Индонезия термаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Гап 2003 йилда туғилган ва Нидерландия U-20 термасида ўйнашга улгурган ҳимоячи Жастин Хюбнер ҳақида кетмоқда. У ота томондан индонезиялик ҳисобланади. Хуллас, Жастин ЖЧ-2026 саралашида ота ватани - Индонезия терма жамоаси сафида ўйнашга қарор қилди.

* Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026 саралашидаги навбатдаги рақиби - Гонконг термаси Лионель Месси етакчилигидаги «Интер Майами»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур ўйин 2024 йилнинг 4 февраль куни «Гонконг» стадионида бўлиб ўтади. Мессини кўриш имконини берадиган энг арзон чипта баҳоси - 113 доллар. Эътиборли томони, чипталар атиги 1-2 кунда тўлиқ сотиб бўлинди.