ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Баракали душанба
Душанба куни хориждаги футболчиларимиз учун баракали келди.
Европа клуб футболининг бош турнири - ЧЛга доир турли-туман фактлар бир талай. Ҳар бир натижа ўзига яраша қизиқарли.
Мисол учун, Бразилия футболининг лоақал бир вакили қаторасига 10 йилдан буён «шалпангқулоқ» кубок соҳибига айланмоқда. Бу борада бразилияликларга рақобат тақдим этаётганлар ҳам бор - хорватияликлар.
** Жорий мавсум бразилиялик футболчиларнинг бу масаладаги юришлари давом этиши аниқ. Бинобарин, финалчилар - «Ливерпул»да ҳам, «Реал»да ҳам бразилияликлар бор - Алиссон, Фабиньо, Фирмино, Родриго, Винисиус Жуниор, Каземиро, Марсело, Эдер Милитао.
** Хорватия футболи эса кетма-кет 9 мавсумдан буён ўзининг ЧЛдаги ғолибини қутламоқда. Лекин хорватларда серияни давом эттириш эҳтимоли 100 фоиз эмас. Чунончи, «Ливерпул»да бу юрт вакили йўқ, қолаверса, «Реал»да биргина Лука Модрич бор. Демак, Хорватия сериясининг 10-мавсумга чўзилиши «Реал» ва айнан шу фахрий ярим ҳимоячига боғлиқ. «Ливерпул»ни енгиш осон вазифа эмас, лекин бугунги «Қироллик клуби» учун бажариб бўлмас миссия саналмайди асло.
** Охирги 10 йилликка қарасак, ЧЛнинг 21та олтин медали бразилияликлар мулкига айланди. Энг сермаҳсул мавсум - 2014|2015. Ўшанда Неймар, Дани Алвеш, Корреа ва Рафинья Алькантара «Барселона» сафида ғалаба қозонишган. Яна 3 мавсумда 3 нафардан бразилиялик ЧЛ тахтига чиққан.
** Хорватияда ушбу серия ичидаги умумий натижа бироз камтарроқ - жами 12та олтин медаль. Шундан 8таси Лука Модрич ва Матео Ковачичга тегишли (4тадан). Эътиборлиси, улар 2016-2018 йиллар оралиғида қаторасига 3 мавсум тахтдан тушишмаган («Реал» билан бирга).
Душанба куни хориждаги футболчиларимиз учун баракали келди.
«Байер»нинг турли мусобақалардаги 43 учрашувида 36 балл жамғарган мерган - 20 ёшли Флориан Виртц, Хаби Алонсонинг кутилмаган кашфиёти.
Тан олиш керак, 6-турнинг сешанба кунги 2 учрашувида 7 тадан гол киритилиши ва ҳар иккисида ҳам Тошкент вилояти жамоалари мағлуб бўлиши ғалати ҳол бўлди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789