АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Икки ҳафта муқаддам «Айнтрахт» ҳимоячиси Мартин Хинтереггерни реакцион сиёсатчилар билан алоқада бўлган пайтида тутиб олдилар.
Оқи-батда Германияда мегаможаро юз бериб, клуб ўз репутациясига путур етмаслиги учун ҳимоячини сотиш ҳаракатини бошлаб юборди.
Аслида Хинтереггерни аввалроқ сотиб юборишлари ҳам мумкин эди: май ойи охирида ҳимоячи Австриянинг Kleine Zeitug газетасига берган интервьюсида «Айнтрахт» ундан фориғ бўлиш ниятида эканлигини, аммо ўзи буни истамаслиги, жамоа билан ЕЧЛда ўйнамоқчилигини баён этганди. Бироқ энди 29 ёшли футболчи фаолиятини якунлади.
«Футболни тарк этиш фикри илк марта ўтган йил кузида пайдо бўлганди. Ўшанда ўйинимда мураккаб даврни бошдан кечиргандим. Ғалабалар етарли завқ-шавқни бермай қўйган, мағлубият алами эса икки баравар ошиб кетганди. ЕЛдаги ғалаба мен учун далда бўлди. Лекин негадир хаёлимдан бу иккинчи уйимдаги сўнгги зафарим, деган ўй ўтди. «Айнтрахт»даги давримни мамнуният ва ҳузур билан эслайман. Клубнинг ҳар бир хизматчисига менга бўлган ишонч ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиришни истайман. Айниқса, мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан мамнунман. Оғир дамларда ҳам улар доимо ёнимда бўлдилар. Охирги ҳафталарда «Хинти-Кубок» хусусида янгиликлар пайдо бўлди. Мавзу кўлами ва муҳокамасидан яқинда хабар топдим. Бу кубокни жуда севаман. Айрим сўзларим мухлисларга оғир ботган бўлиши мумкин. Бунинг учун улардан узр сўрайман. Юз берган воқеадан афсусдаман. Такрорлайман: реакцион, чидаб бўлмайдиган, инсонга хос бўлмаган ғояларни қоралайман. Мени яхши танийдиганлар буни биладилар. Ҳозир бу кўнгилсизликлардан узоқлашиб, ҳаётимни янги йўналишга буриб олишим лозим», - дейди Мартин.
Одатда, Хинтереггер турнирни Германияда ташкил этарди. Лекин бу гал «Айнтрахт» ЕЛда ғолиб чиққач, футболчи «Хинти-Кубок»ни Австриядаги жонажон Каринтия провинциясига кўчирганди. Германиялик мухлисларнинг йўл харажатларини футболчи ўз зиммасига олди. Тадбирга бир неча минг киши келишини инобатга олиб, турли кўргазмалар ва концертларга мўлжалланган қасрни ижарага олди. Кейин бунинг шарафига Генрих ва Элизабет Зикллар билан суратга тушди. Улар таниқли сиёсатчилар бўлиб, Генрих Зикль 2021 йилгача Грац шаҳар кенгашида Австриянинг озодлик партияси (FPO) вакили сифатида ишлаган, ўсмирлик чоғида «Миллий фронт» немис неонацист ташкилоти аъзоси эди. 1992 йилда ташкилот фаолияти тақиқланди.
Генрихнинг онаси Элизабет Зикль эса 2000 йилда Австрия ижтимоий ишлар вазири лавозимида ишлаган, у ҳам FPO аъзоси эди. Гап фақат биргаликда тушилган суратда эмас: «Хинти-Кубок» саҳифасидаги маълумотга кўра, мусобақани Мартиннинг Hinti Event GmbH тизими ташкил этган, муассаса Австриянинг Зирница шаҳрида рўйхатдан ўтганди. У икки нафар тенг ҳуқуқли шериклар - Мартин Хинтереггер ва Генрих Зиклнинг 12 минг евролик сармоялари эвазига жорий этилганди. Маълум бўлишича, Генрих «Хинти-Кубок»ни молиялаштирар ва тўлиқ назорат қилар экан.
Кубок турнирида франкфуртлик Vega рэперининг иштирок этгани ҳам журналист Бонвалотга маъқул бўлмаганди. Чунки у ҳам «Айнтрахт»даги реакцион гуруҳ аъзоси эди. Хинтенеггер узр сўради ва Зикллар оиласи билан алоқани узди. Тўсатдан бошланган тергов ишлари Мартинни ғафлатда қолдирган бўлсада, у тезда ўзини ўнглаб олди ва узр сўради.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789