Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров U-20 жаҳон чемпионати олдидан журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
«Тайёргарлик? Осиё чемпионатидан кейин яхши йиғинлар ўтказишга эришдик. Хусусан, Испанияда Бразилия, Доминикан Республикаси ва Гибралтарга қарши баҳсларда майдонгм тушдик. Кейинчалик режа асосида жисмоний тайёргарлик, тактик ишланмалар бўйича иш олиб бордик.
ЖЧ ташкилотчилиги? Бу борада ижобий фикрдаман. Биз турган шаҳарча бироз кичикроқ, лекин энг асосийси — майдонларнинг ҳолати яхши.
Таркиб? Рустам Турдимуродовни янги деб бўлмайди, у кўплаб йиғинларимизда иштирок этган. Айни пайтда у — ўзининг яхши формасида. Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида уни жалб этганмиз. Аввалги йиғинларда барча футболчиларга имконият берилди. Ким ўзини яхши кўрсатган бўлса, ўшаларни таркибга киритдик.
Аргентина? Улар билан ўтган йили ҳам ўйнаганмиз. Рақибнинг сўнгги ўйинларини таҳлил қилдик, кучли ва кучсиз томонларини ўргандик. Шунга яраша тайёргарлик олиб боряпмиз.
Кучли рақиб, аммо ном юзасидан ҳеч қандай босим йўқ. Чунки биз нафақат Аргентина, балки Уругвай, Бразилия ҳам билан ўйнаб, етарлича тажриба тўпладик. Шу ўринда тайёргарлик жараёнида кучли рақиблар билан ўйинлар ташкил этгани учун раҳбариятга ва халқаро алоқалар бўлими мутахассисларига миннатдорчилик билдираман.
Жамоа олдига қўйилган мақсад?
Аввал ҳам жаҳон чемпионатларида иштирок этганмиз. Шу сабабли олдимизга олий мақсадни қўйганмиз. Қолаверса, аввалги натижаларимизни (энг яхшиси — чоракфинал) яхшилашни ҳам мақсад қилганмиз. Болаларнинг иштиёқи баланд, уларда ўзларига нисбатан ишонч бор. Ўйлайманки, кичик мундиалга тайёрмиз.
Биз ҳозир олисдамиз, шу сабабли мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашларига эҳтиёж сезамиз. Халқимиз ойнайи жаҳон орқали бизни кўриб турганини албатта ҳис қиламиз, уларнинг дуолари биз учун муҳим», — дея Ҳайдаровнинг сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати.
Ўзбекистон мундиалдаги илк ўйинини бугун тунда, Тошкент вақти билан 21 майга ўтганда 02:00да Аргентинага қарши ўтказади. Мезбонларга қарши баҳс очилиш ўйини ҳисобланади. Гуруҳдаги кейинги рақиблар — Янги Зеландия ва Гватемала.
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789