Тухель «ПСЖ»га қайтишга тайёр

Тухель «ПСЖ»га қайтишга тайёр

Германиялик таниқли мутахассис Томас Тухель мураббийлик фаолиятини яна бошлашга тайёр.

Le Parisien хабарига кўра, «Челси»дан истеъфога чиқарилгач, сентябрь ойидан буён ишсиз саналадиган мураббий таклифларни кўриб чиқишга очиқ. Франциялик журналистлар Фабрис Хоукинс ва Артур Перронинг ёзишича, Тухель «ПСЖ»га қайтишга тайёрлигини маълум қилган. Париж клуби раҳбарияти эса жамоа ЕЧЛда муваффақиятсизликка учраса, бош мураббий Кристоф Гальтье ўринга Зинеддин Зиданни таклиф этишни истамоқда. Раҳбарият «ПСЖ»нинг 8 март кунги «Бавария»га қарши ўйинидан кейин бу борада аниқ қарорга келмоқчи. Жамоа дастлабки ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли немис мураббийи «Челси» ЕЧЛ доирасида «Динамо Загреб»га мағлуб бўлгач, сентябрь ойида вазифасидан озод этилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.