Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Туркия Суперлигаси ҳозирда бир қанча юлдузларга эга чемпионат ҳисобланади
Ва собиқ «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ» ва «Тоттенхэм» юлдузлари лиганинг энг қиммат 10 футболчиси қаторига киради. «Галатасарой», «Фенербахче» ва «Бешиктош» каби клуб эгалари ёзда ўз жамоаларига катта сармоя киритишди ва бу йил лига жиддий рақобатбардош кўринмоқда. Planetfootball.com сайти «Трансфермаркт» маълумотларидан фойдаланган ҳолда лиганинг энг қиммат 10 нафар футболчисини ҳавола этди.
10.Сача БоЭй - 14,6 млн. фунт стерлинг
Франциялик футболчига Премьер-лигадан «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» каби клублар қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо у «Галатасарой»ни танлади ва илк мавсумданоқ ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. 23 ёшли футболчининг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган ва унинг нархи 14 миллион фунт стерлингдан сал кўпроқ баҳоланмоқда, аммо «Галатасарой» унинг хизматлари учун 22 миллион фунт стерлинг талаб қилаётгани айтилмоқда.
9.Жедсон Фернандес - 14,6
Жедсон 2019-20 йилги мавсумда «Тоттенхэм»да ижарада ўйнаганида ўзини кўрсата олмаган бўлса-да, ўтган йили «Бешиктош»га ўтганидан кейин у ўзини анча танита олди. Турк клуби сафида 55 ўйинда Фернандес 14та гол киритди ва ўзини Премьер-лига даражасида тутмоқда.
8.Себастьян Шимански - 15,5
Польшалик плеймейкер 13 учрашувда 10та гол киритиб, янги мавсумни сермаҳсул бошлади. «Фенербахче» лигада пешқадамлик қилмоқда ва Шимански чемпион бўлиш имкониятларида ҳал қилувчи рол ўйнайди. «Фенербахче»га ёзда қўшилган Шимански 2027 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартномага эга ва у 15,5 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.
7.Виктор
Нельссон - 16,4
Дания марказий ярим ҳимоячиси клубдаги дастлабки икки мавсумида «Галатасарой»нинг асосий таркибидан доимий равишда ўрин олди. Бироқ, у Давинсон Санчеснинг келишидан сўнг, бирмунча рақобатга киришишга тўғри келди. Қизиғи шундаки, ёзда «Тоттенхэм» 25 ёшли футболчи билан жиддий боғланган эди, аммо клуб унинг ўрнига Мики ван де Венни қўлга киритишни афзал кўришди. Нельссоннинг келажаги ҳақидаги миш-мишлар ўшандан бери давом этмоқда ва у 2024 йилда у жамоасини алмаштириши мумкин.
6.Фред - 17,2
«Олд Траффорд»да беш йил ўйнагач, Фред ёзда янги чақирувни олди ва «Фенербахче»га ўтишни танлади. «Юнайтед» бразилиялик учун 13 миллион фунт стерлинг олди, бу унинг қийматидан бироз камроқ. «Мен бу буюк клубда эканлигимдан жуда хурсандман. Мен гўзал мамлакатдаман. Ҳаммаси яхши кетмоқда. Кайфиятим яхши. Ҳамма мени энг яхши тарзда кутиб олди», - деди Фред Туркияга келганида.
5.Ченгиз Ундер - 17,2
«Фенербахче» ёзда туркиялик футболчи билан шартнома имзолаган ва унинг хизматлари учун 12,9 миллион фунт тўлаган эди. 26 ёшли футболчи жароҳат туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди, аммо у энди аввалги даражасига қайтишга интилмоқда.
4.Мауро Икарди - 17,2
Турк футболида Икардининг аввалги даражасига қайтиши гўзал манзара бўлди. Аргентиналик футболчи «ПСЖ»да ўйнаб юрган вақтларда кўпинча сояда қолиб кетарди, аммо хайриятки, «Галатасарой» уни ўз йўлига қайтарди. Икарди ўтган мавсумни турк клубида ижара асосида ўтказди ва чемпионатда бор-йўғи 24 ўйинда майдонга тушиб, 22та гол уришга муваффақ бўлди. У бу мавсумда ҳам худди шундай сермаҳсул ўйнамоқда, гарчи у вақти-вақти билан қўпол хатоларга йўл қўяётган бўлса ҳам.
3.Уильфрид Заха - 17,2
«Галатасарой» ёзнинг арзон шартномаларидан бирига эришди, чунки улар Захани текинга сотиб олдилар. 31 ёшли футболчи ўзининг янги клубида ҳам барча мусобақаларда олтита гол ва иккита голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди. Ёзда «Кристал Пэлас» раҳбари Стив Периш Захани жамоадан кетганида клубнинг энг буюк футболчиси деб таърифлади: «Уильфрид Заха бизнинг энг яхши ва энг нуфузли ўйинчимиз бўлганлиги сабабли клубни тарк этади. Унинг қолишини қанчалик хоҳлардик, узоқ муҳокамалардан сўнг у ўз карерасининг охиригача ўзини янги клубда синаб кўришини таъкидлади ва биз унинг қарорини ҳурмат қиламиз».
2.ТангуЙ Ндомбеле - 18,0
«Тоттенхэм» мухлислари Ндомбеленинг нималарга қодир эканлигини кўришди, аммо франциялик футболчи Лондон шимолида охир-оқибат асосий таркибдан жой ололмади. 26 ёшли футболчи сўнгги уч мавсумни ижара асосида ўтказди, унинг сўнгги ижара ҳаракати «Галатасарой»да бўлди. Турк клуби Ндомбелени тахминан 13 миллион фунт стерлингга сотиб олиш имкониятига эга, аммо улар бу вариантни қўллайдими ёки йўқми, ҳали вақт кўрсатади.
1.Тете - 20,7
Бразилиялик вингер ёзда «Галатасарой» билан тўрт йиллик шартнома тузди ва энди у лиганинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Тете ўтган мавсум Лига 1да ҳар 139 дақиқада ўртача 1та гол урган. «Галатасарой» мухлислари бразилияликнинг энг зўр ўйинларини ҳали кўришга улгурмади, аммо футболчи ўзининг нималарга қодир эканлигини исботлашга ҳаракат қилади.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789