РЕКОРДЧИЛАР: Ўсмир йигитлардан юриш

РЕКОРДЧИЛАР:  Ўсмир йигитлардан юриш

ЕВРОПАНИНГ КУЧЛИ 5та ЛИГАСИДА МАЙДОНГА ТУШГАН ЭНГ ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР.

15 ёшли Франческо Камарда «Фиорентина»га қарши кечган ўйин («А» серия 13-тур)да «Ми­лан»даги дебютини нишонлади. Ёшлар тизимида тинимсиз гол уриши билан Стефано Пио­ли назарига тушган истиқболли ҳужумчи шу тариқа «А» серия рекордчисига айланди. Хўш, Европанинг кучли 5та лигаси тарихида майдонга тушган энг ёш футболчилар қандай кўрсаткичга эгалар?

«А» серия - Франческо Камарда. «Милан» жавоҳири «Фио» билан ўйин вақти 15 ёшу 260 кунлик эди.

АПЛ - Итан Нванери. Ярим ҳимоя вакили саналган Англия ўсмирлар терма жамоаси вакили «Арсенал» либосида илк марта кўриниш берганида 15 ёшу 181 кунлик эди.

Бундеслига - Юсуф Мукоко. Дортмунд «Боруссия»сида камол топаётган гавдали ҳужумчи жамоадаги дебютини 16 ёшу 1 кунлигида нишонлади.

Ла Лига - Лука Ромеро. Аргентиналик ярим ҳимоячи чемпионат рекордини «Мальорка» сафида урди - 15 ёшу 219 кунлик. Лука шундан сўнг «Лацио»да тўп сурди ва энди «Милан» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Лига 1 - Лоран Паганелли. Фақат Францияда ўтмиш рекорди ҳамон янгилангани йўқ. Лоран илк марта 15 ёшу 309 кунлигида «Сент-Этьен» сафида майдонга тушганди.