Антонио Рюдигер «Реал»да йилига 9 млн. евро оладиган бўлди...

Антонио Рюдигер «Реал»да  йилига 9 млн. евро оладиган бўлди...

Антонио Рюдигернинг «Реал»га ўтишида молиявий шартлар маълум бўлди.

Ҳимоячининг йиллик маоши 9 миллион евро этиб белгиланади, дея хабар беради Marca. Антонио бонус сифатида 8 миллион еврога эга бўлади — шартноманинг ҳар бир йилида 2 миллиондан тўлаб борилади.

Шу тариқа 29 ёшли футболчи «Реал»да 4 йил давомида 44 миллион евро ишлаб топади. Бу Рюдигер дастлаб сўраган пулдан 11 миллион кам.

Ундан ташқари мадридликлар немис футболчисининг агентларига 15 миллион евро комиссия сифатида тўлаб беради. Рюдигернинг 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномаси «Реал» учун 59 миллион еврога тушади.
Аввалроқ «Челси» бош мураббийи Томас Тухель Рюдигернинг жамоадан кетишини тасдиқлаганди. Футболчининг ўзи эса «Реал» билан келишувга эришгани хабар қилинганди.

Антонио Рюдигер 2021/22 йилги мавсум «Челси» сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.