АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бухоро шаҳридаги “Саҳид Зарафшон” меҳмонхонасидаги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ҳамда жамоа етакчилари – Умар Эшмуродов ва Марко Станоэвич иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.
“Бугун стадионга бордик ва майдоннинг ажойиб ҳолатда эканига гувоҳ бўлдик. Эртага майдонда ҳақиқий жанг бўлади деб ўйлайман. Чунки, ҳозирги кунда мамлакатнинг энг кучли жамоларидан ҳисобланган икки клуб финалда тўқнаш келади”, – дея сўз бошлади Бердиев.
Биз бу ўйинга анча яхши тайёргарлик кўрдик. Бундай муҳим ўйинларда қатнашиш бўйича тажрибага эгамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз эртанги ўйинда ижобий натижа кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш.
Ҳусайн Норчаевнинг эртанги ўйинда қатнаша олмаслиги – катта йўқотиш. Биласиз, Ҳусайн охирги ўйинларида бизга голлар билан эмас, асосан меҳнатлари билан катта ёрдам бераётганди. Афсуски, эртага Норчаев бизга ёрдам бера олмайди. Биз ярим финалда ҳам йўқотиш билан (Ойбек Бозоров) ўйнадик. Шунинг учун ўз захира имкониятимиздан яхшироқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Балки тактик чизиқларни ўзгартиришга тўғри келар, лекин эртанги учрашувга тайёрмиз.
Руҳий тайёргарлик ҳар доим муҳим ҳисобланади. Биз ўтган ўйинни эсдан чиқардик, албатта, икки очко муҳим эди, лекин бошқа вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик. Ўтган нарсани қайтариб бўлмайди, шунинг учун бор эътиборимизни эртанги учрашувга қаратганмиз. Асосий мақсадимиз кубокда ҳам, Суперлигада ҳам максимал натижа қайд этиш. Чунки ҳар икки фронтда ҳам мақсадимизга жуда яқин турибмиз. “Навбаҳор” ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас. Клуб бу мавсум ҳар йилгиданда кучли. Бу жамоанинг ўйинларида ҳам, бошқа масалаларда ҳам кўриниб турибди. Рақибдан келиб чиқиб айтганда эртанги ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Чунки “Навбаҳор” ҳимояланишни ҳам, ҳужум қилишни ҳам яхши билади. Худди шунингдек биз ҳам эртага ўз ўйинимиз орқали ижобий натижа қайд этмоқчимиз.
Пеналтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўрганмиз. Марко Стоноэвич агар ўзига ишонса, унга пеналти тепиш имкониятини берамиз. Агар эртанги учрашув пеналтилар сериясигача борадиган бўлса, бизда бу ишни бажарадиган ўйинчилар талайгина.
Менимча икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнайди. Чунки бу эрда иккинчи учрашув йўқ ва бошқа имконият бўлмайди. Қанча вақт ўйнашимиз ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, лекин эртага икки жамоа ҳам натижа учун ҳаракат қилади.
Умар Эшмуродов: Эртага биз учун мавсумдаги муҳим ўйинлардан бири бўлади. Бор кучимиз билан ғалаба қозонишга интиламиз. Умид қиламанки, мухлислар эртага бизни ёлғизлатиб қўйишмайди.
Марко Станоэвич: Финал бу байрам. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз, зеро футбол мухлислар учун. Шу боис эртага ғалаба орқали ишқибозларимизни хурсанд қилишга интиламиз.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги финал учрашуви бугун 30-октябрь куни “Бухоро” спорт мажмуасида старт олади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789