Остон Ўрунов ҳам Эрон ("Персеполис")ни танлади

Остон Ўрунов ҳам Эрон ("Персеполис")ни танлади

Россиялик инсайдер Иван Карпов телеграмдаги ўз каналида Остон Ўрунов ҳақида пост қолдирди.

"23 ёшли Ўрунов "Персеполис" билан шартнома тузди. Эрондаги икки йиллик фаолиятида Остон жами 1,5 млн АҚШ доллари ишлаб топади (бир йил учун 750 минг доллар)", - деб ёзади Иван Карпов.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2023 йилги мавсумни "Навбаҳор"да ўтказди ва Осиё кубогидан олдин эркин агент мақомида эди. Айтганча, бош жамоамизнинг сардори Жалолиддин Машарипов ҳам Эрон чемпионатини ("Истиқлол")ни танлаган эди.

Маълумот учун, миллий терма жамоамизнинг ярим ҳимоячисининг айни кундаги бозор нархи (transfermarkt.world) тахминан 1 млн. еврони ташкил қилмоқда...