САБРНИНГ ТАГИ...

САБРНИНГ ТАГИ...

Бир тасаввур қилинг-а, агар «Арсенал» раҳбарияти орадаги маълум депсиниш таъсирида бош мураббий Микель Артетани ишдан ҳайдаганида, нима бўларди?

Ахир испаниялик мутахассис жамоаси 2020 йилнинг 17 октябрь - 19 декабрь оралиғида қаторасига 10та ўйинда атиги 5 очко олганди. Шунга қарамай, лондонликлар сабр қилишди, Артета салоҳиятига шубҳа қилишмади. Энди эса сабр бежиз эмаслиги кўринмоқда.